Яқинда мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасида UNESCO Бош конференцияси 43-сессиясининг жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилишига бағишланган “Ўзбекистон – жаҳон меросининг нодир ўчоғи” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Ар-Риёддаги элчихонамиз ҳамкорлигида бўлиб ўтган йиғинда Саудия Арабистонидаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, ўзбек диаспораси вакиллари ва талабалар иштирок этди.

Ташкилотчиларнинг ЎзАга маълум қилишича, мазкур давра суҳбатидан кўзланган мақсад, давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг мероси, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва туризм имкониятларини хорижда ҳам кенг тарғиб қилишдан иборат. 

Тадбирни диёримизнинг Саудия Арабистонидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Турғунов ва ТДШУ проректори Дурбек Сайфуллаев кириш сўзи билан очиб, 2023 йил 7-22 ноябрь кунлари Парижда ўтказилган UNESCO Бош конференциясининг 42-сессияси якунида унинг навбатдаги 43-сессиясини 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича тарихий қарор қабул қилингани, ушбу қарорни ташкилотга аъзо 194 давлатнинг барчаси қўллаб-қувватлагани ва бу эса сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга берилган юксак баҳо эканлигини қайд этишди.

Шундан сўнг, Ватанимизнинг маданий мероси, халқаро илмий алоқалари ва туризм салоҳиятига оид тақдимот ўтказилиб, Ўзбекистоннинг тарихий обидалари ва сайёҳлик имкониятларини акс эттирувчи махсус видеоролик намойиш этилди.

Эътиборли жиҳати, давра суҳбатида Саудия Арабистонининг “Расана” халқаро Эроншунослик институтининг илмий тадқиқотлар бўйича директори Аҳмад ал Муиний юртимиз ҳақида фикрларини ўртоқлашар экан, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятига кўрсатиши лозим бўлган кўплаб имкониятларга эга эканлигини қайд этди. У бундай тадбирларнинг ўтказилиши икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Самимий мулоқот руҳида кечган тадбирнинг илмий-маърифий қисмида ТДШУ проректори, профессор Қудратилла Омонов Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондининг UNESCOнинг “Бутунжаҳон хотираси” рўйхатига киритилган кутубхона сифатидаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти Нодир Каримов эса ўлкамизнинг зиёрат туризми бўйича халқаро миқёсдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Йиғиннинг маданий қисми миллий санъат намуналари билан бойитилди. Айниқса, Ўзбекистон давлат филармониясининг Тошкент вилояти бўлинмаси “Нурафшон” ашула ва рақс ансамбли томонидан ижро этилган анъанавий рақслар ва куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Ўткир Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизнинг бой маданий мероси халқаро миқёсда тарғиб қилинмоқда