Юртимизда яшиллик даражаси 8 фоиздан 14,2 фоизга ошди (+видео)
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп кўчат экилмоқда.
Ўтган даврда 2 минг гектардан зиёд майдонда 942 та яшил боғ ва яшил жамоат парклари, 47 та массивда “Янги Ўзбекистон боғлари” барпо этилди. Республиканинг тоғ, чўл ва адирларида 256 минг гектар ўрмон ташкил қилинди.
Оролнинг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда яшил қопламали ҳимоя ўрмонзорлари яратилди.
Шамол ва қум-чанг бўронлари зарарли таъсирининг олдини олиш мақсадида 33 та туманда 60 километрли “яшил белбоғ” ҳосил қилинди.
Ўтган йилда Хўжайли, Янгибозор, Ғиждувон, Балиқчи ва Оҳангарон туманларида йилига 5,5 миллион туп манзарали дарахт кўчатлари етиштириш имконини берадиган замонавий кўчатхоналар ишга туширилди.
Бундан ташқари, чўлланишни камайтириш учун Хитой тажрибаси асосида жорий йил илк бор Арнасой, Қоракўл, Муборак, Кармана ва Нукус туманларида 50 гектар майдонда сувсизликка чидамли галофит боғлари яратилди.
Умуман, ўтган қисқа даврда республикада яшиллик даражаси 8 фоиздан 14,2 фоизга ошди. 2030 йилга қадар ушбу кўрсаткич 30 фоизга, жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудудларни 10 квадрат метрга етказиш бўйича катта марра олинди.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/iKWbFcTpEjQ" title="Yurtimizda yashillik darajasi 8 foizdan 14,2 foizga oshdi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА