Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакат вазирлик, идоралари, тармоқ бирлашмалари, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда 350 дан зиёд ишбилармон доира вакили иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев икки давлат раҳбарларининг самимий муносабати туфайли кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмида ўсиш кузатилгани қайд этилди – ўтган йил якунига кўра, мазкур кўрсаткич 1 миллиард долларга етди. Товар айланмаси янада ошишини таъминлаш учун тайёр тўқимачилик, озиқ-овқат, елаим, пойабзал, ўғит, қурилиш, маиший техника ва фармацевтика маҳсулотлари, ахборот технологиялари хизмати, қорамол ва майда чорва моллари, кўмир, озиқ-овқат ва бошқа талабгир товарлар етказиб беришни ўзаро кўпайтириш чораларини кўриш муҳимлиги маъқулланди.

Мулоқот чоғида кейинги йилларда инвестиция ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорлик фаоллашгани алоҳида қайд этилди. Бугунги кунда юртимизда ушбу қардош давлат капитали иштирокида 280 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Қўшма ташаббусларни амалга оширишда муҳим ўрин эгаллаган Ўзбекистон – Қирғизистон Тараққиёт жамғармаси кўмагида 186 миллион долларлик 33 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Республикамизда тадбиркорларга кўплаб қулайликлар яратилгани, жумладан қонунчилик либераллаштирилгани, солиқ ва божхона оҳаларида имтиёз, преференциялар жорий қилингани, турли ҳудудларда 25 та эркин иқтисодий зона ташкил этилгани эътироф этилди.

Форум давомида, шунингдек, ўрта ва кичик бизнесни ривожлантирувчи омиллар – ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш, чегара ҳудудларида маиший техника, дори-дармон, мебель, қурилиш материаллари, пойабзал, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналар ташкил қилиш борасида фикр алмашилди.

Шу нуқтаи назардан ҳудудлар делегациялари ўзаро ташрифлари амалиётини йўлга қўйиш, форум, кўргазма, давра суҳбатлари ва B2B форматида учрашувлар, шунингдек маданий-гуманитар тадбирлар ўтказиш таклифи маъқулланди.

Қирғизистон томони товар айирбошлаш ва сармоявий ҳамкорликдаги барқарор ўсиш суръатини юқори баҳолади. Бу дараёнда транспорт-логистика, энергетика соҳасидаги янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш, савдо ваколатхоналари фаолиятини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Музокаралар давомида тадбиркорлар кўплаб янги шериклар билан фойдали алоқа ўрнатиб, амалга оширилажак лойиҳаларнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилиб олдилар.

Анжуман якунида озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, логистика маркази ташкил этиш, чиқиндини қайта ишлаш, биргаликда геология-қидирув ишларини олиб бориш ва кўмир етказиб бериш, ахборот технологиялари, электротехника ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича 20 та битим, меморандум ва савдо шартномалари имзоланди.

Б.Худойбердиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда Қирғизистон капитали иштирокида 280 га яқин корхона фаолият юритмоқда