Мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигидаги делегация уруғчилик, кўчатчилик ва агрономлик бўйича етакчи компаниялар тажрибаси билан танишиш ва малака ошириш мақсадида Испания мамлакатида бўлиб турибди. 

Агентлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон делегацияси ташрифнинг дастлабки кунида Андалусия провинциясининг Кордова шаҳрида жойлашган Евросемиляс компаниясида бўлди. Мазкур корхона уруғчилик, кўчатчилик ва соҳа учун мутахассислар тайёрлашда илғор ҳисобланади. 

Евросемиляс компанияси раҳбарияти билан учрашув давомида мамлакатимизда корхона тажрибаси асосида мандарин, зайтун, писта кўчатларини етиштириш бўйича келишувга эришилди. Ўз навбатида, агрономлар малакасини ошириш бўйича меморандум имзоланди. Корхона раҳбари Хосе Мария Фонтан яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди. 

Делегация аъзолари шунингдек, зайтун, мандарин, писта етиштириладиган боғларда бўлиб, ўзига хос технология, иш усули, кўчатчилик борасидаги янгича ёндашувлар билан яқиндан танишдилар. Вакилларимиз мандариннинг совуққа чидамли навини Ўзбекистонда 5 гектар ер майдонида тажриба тариқасида экишни режалаштирмоқдалар.   

Мамлакатимиз вакиллари Гранада вилоятининг Фуента Вакереос қишлоғидаги спаржа (сарсабил) етиштириш бўйича Европанинг етакчи корхонаси – Еsparrago de granada корхонасида ҳам бўлдилар. 

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, спаржа – тўқайларда ўсадиган доривор ўсимлик. Европанинг марказий ва жанубий қисмида, Кавказорти ва шимолий Кавказда кенг тарқалган. Сабзавот сифатида экилади, унинг ёш навдалари овқатга солинади. Таркибида оқсил, углевод, B, B2, РР витаминлари мавжуд. Сарсабил экилган майдонлардан 15 йилгача гектаридан 30-35 центнергача ҳосил олиш мумкин. Сарсабил  аспарагус номи билан  манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстирилади. 

“Еsparrago de granada” корхонаси раҳбари Алипио Арчиниега Лопез мулоқот мобайнида бу маҳсулотни Ўзбекистон шароитида етиштириш мумкинлигини таъкидлаб, ўзбек ҳамкасбларига спаржа етиштириш технологиясини беришини ва испанлар тайёр маҳсулотнинг ҳаммасини сотиб олишга тайёрлигини маълум қилди. 

Мутахассисларнинг қайд этишича, спаржанинг дунё бозоридаги улгуржи нархи – 2 евро. Яқин кунларда бу маҳсулотнинг уруғини юртимизга олиб келиб, тажриба сифатида 1 гектар ер майдонига экиш режалаштирилмоқда.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда мандариннинг совуққа чидамли навини тажриба сифатида экиш режалаштирилмоқда