2021 йил 14 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85730 (+227) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра янги касалланиш ҳолатларининг: 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Наманган вилоятида, 25 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 42 нафари Тошкент вилоятида,
129 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафари,
Жиззах вилоятида 11 нафар,
Наманган вилоятида 2 нафар,
Самарқанд вилоятида 16 нафар,
Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
Фарғона вилоятида 7 нафар,
Хоразм вилоятида 5 нафар,
Тошкент вилоятида 26 нафар,
Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83462 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1634 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.