Бош қомусимизга кўра, ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Бу конституциявий меъёр амалда қандай таъминланмоқда? Мазкур саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Масъум Ҳотамов жавоб берди:  

– Ҳақиқатан ҳам Конституцияда адвокатура малакали юридик ёрдам кўрсатишни таъминловчи асосий институт сифатида қайд этилган. Шу боис, одил судловга эришишда, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг ўрни юқори эканлигидан келиб чиқиб, соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, адвокатурага киришдаги айрим тўсиқлар бекор қилинди. Адвокатларга янги ҳуқуқлар берилиб, уларнинг дахлсизлиги, мустақиллигини таъминлаш, адвокатларнинг самарали фаолият кўрсатишида уларнинг ишини янада енгиллаштириш, бу борада ахборот технологиялари ютуқларидан фойдаланишни йўлга қўйиш асосий вазифа сифатида белгиланди. 

Хусусан, аҳолининг юридик ёрдамга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун адвокатлар сонини кўпайтириш мақсадида адвокатурага киришдаги айрим қуйидаги тўсиқлар олиб ташланди. Адвокат мақомини олиш учун икки йиллик юридик стаж талаб этилиши бекор қилинди. Адвокат мақомини олиш учун стажировка ўташ талаблари енгиллаштирилди, бунда ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши, стажировка даврида реферат ва ортиқча ҳисобот топшириш талаблари чиқариб ташланди. Ўриндошлик асосида ҳам адвокат стажёри бўлиб ишлашга рухсат берилди. Талабгорларга адвокат мақомини олиш бўйича малака имтиҳонига ҳужжат топширишнинг электрон тартиби йўлга қўйилди. Талабгорга имтиҳон ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар электрон шаклда унинг шахсий кабинетига юборилиши йўлга қўйилди.  

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди. Бунда, лицензия бериш жараёнида инсон омили мавжуд эмас, агар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ва давлат божи тўловлари амалга оширган бўлса, тизим автоматик тарзда лицензия беради.

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш “ягона дарча” тамойили асосида фақат электрон тарзда амалга ошириладиган бўлди. Адвокатлик гувоҳномаси QR-код қўйилган, махсус ҳимоя қатламига эга ID-карта шаклида берилиши белгиланди ва адвокатларнинг гувоҳномалари янги намунадаги гувоҳномаларга алмаштирилди.

Шу каби ислоҳотлар натижасида адвокатлар сони кўпайиб бормоқда. 2023 йилда 804 нафар шахсга адвокатлик фаолияти учун лицензия берилган бўлса, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида 319 нафар шахсга лицензия берилди. Бугунги кун ҳолатига адвокатлик мақомига эга фаол адвокатлар сони 5 минг 509 нафарни ташкил этмоқда.

Адвокатларнинг ишини енгиллаштириш мақсадида адвокатура соҳаси рақамлаштирилмоқда. Хусусан, “Юридик ёрдам” ахборот тизими (e-advokat.uz) ишга туширилди. Тизимда адвокатлар электрон реестри ва адвокатларнинг шахсий электрон кабинети шакллантирилди.

Ушбу тизим орқали адвокат ордерини электрон шаклда олиш имконияти яратилди. Авваллари адвокатлар ордерни босмахонада чоп этиб, уни махсус журналларга қайд этиб юрган бўлса, ҳозирда ордерни осон ва тез электрон шаклда олиш мумкин.  

Шунингдек, адвокатлар тизимдаги шахсий кабинети орқали аризалар юбориш, ўз фаолияти ҳақида маълумотларни киритиб бориб, шахсий портфолиосини яратиш имконига эга бўлди.

Шу билан бирга, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам жиноят ишлари билан бир қаторда, фуқаролик, маъмурий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича ҳам кўрсатилиши белгиланди.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи шахслар доираси кенгайтирилиб, маҳкумларга, психиатрия ёрдами кўрсатилаётган шахсларга, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги бўйича мурожаат қилган шахсларга ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

Адвокатларни ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун ихтиёрий тарзда шартнома орқали жалб қилиш тизими яратилди. Бугунги кунда ўз ихтиёри билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун шартнома тузган адвокатлар сони минг  нафардан ортди.  

Давлат ҳисобидан адвокатни жалб этиш давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни тасодифий электрон танлаш орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.  

Бугунги кунда ушбу ахборот тизими тергов ва суд органларининг ахборот тизими билан интеграция қилинмоқда.  Эндиликда тергов ва суд органлари билан бевосита ахборот алмашиш, адвокат сўровларини ва ордерларни электрон шаклда юбориш имкониятлари ишга туширилади.  

Бугунги кунда белгилаб олган асосий вазифаларимиздан бири – ушбу ахборот тизимини янада такомиллаштириб, адвокатлар фойдаланиши учун қулай тизимга айлантиришдан иборат.

Жумладан, ҳозирда ушбу ахборот тизимининг янги версияси ишлаб чиқилиб, унда адвокатлар учун барча органларга гибрид почта, э-хат орқали адвокат сўровини электрон юбориш ва унга жавоб олиш, жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн мулоқот қилиш имкони яратилмоқда. Шунингдек, унда адвокат рейтинги, адвокатни баҳолаш, ўз ихтиёрига кўра масофадан туриб электрон шартномалар тузиш, суриштирув, тергов ва суд мажлиси ўтказиладиган вақт ҳақида электрон хабарнома олиш, статистик маълумотларни автоматик киритиш ва ҳисоблаш каби янги функциялар ишга туширилиши кутилмоқда.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юридик ёрдамга бўлган эҳтиёжни таъминлаш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?