Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Жанубий Кореянинг Милал юрак фонди ўртасида беш йилга мўлжалланган меморандум имзоланди.

Меморандумни имзолаш жараёни онлайн тарзда бўлиб ўтди. Унда Фонд президенти Ли Жонг Же ҳамда фонд вакиллари, Марказ директори Алишер Шарипов раҳбарлигида марказ кардиологлари, кардиожарроҳлари иштирок этди. Меморандумга кўра, Милал юрак Фонди томонидан ҳар йили мамлакатимизда туғма юрак нуқсонлари бор 50 нафар болада ўтказилган кардиожарроҳлик харажатлари қоплаб берилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, юрак касаллиги бор болаларда ўтказилган жарроҳлик амалиётлари харажатларини қоплаб бериш, уларнинг иқтидорлиларини Корея Республикасининг Олий таълим муассасалари магистратура босқичида таълим олиши ва турар жой тўловларни қоплаб бериш орқали юрак хасталиги бор бемор болаларга ёрдам бериш мақсад қилинган.

Шунингдек, меморандумда жарроҳлик амалиёти ўтказилган болаларни бепул диагностика қилиш, уларни маънавий қўллаб-қувватлаш, маданий тадбирлар ўтказиш, экскурсиялар ташкил этиш ва бошқалар назарда тутилган.

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юраги хаста иқтидорли болаларнинг хорижда таълим олишига кўмаклашилади