Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнон-рум кураши: Ўзбекистон U20 жамоаси халқаро турнирда 2-ўринни эгаллади

Беларусь Республикасида юнон-рум кураши бўйича U20 ёш тоифасида жамоалар ўрасида ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимизнинг ёш полвонлари муносиб иштирок этди.

Аслиддин Худойбердиев мураббийлигидаги курашчиларимиз 10 та вазнда ташкил этилган жамоалар ўрасида кечган саралаш беллашувларида рақибларини доғда қолдирди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Медаллар учун кечган курашларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кумуш медални ҳамда турнир низомига мувофиқ 2 минг АҚШ долларини қўлга киритди.

Халқаро турнирда ғолибликка эришган Россия жамоаси 3 минг, 3-ўрин соҳиби бўлган Беларусь терма жамоаси аъзолари 1 минг АҚШ долларига эгалик қилди.

Беларусь мусобақаларида терма жамоамиз шарафини Отабек Турсунов, Достон Орипов, Қувонч Исмоилов, Оғабек Муқимов, Фаёзбек Эшмирзаев, Оғабек Асқаралиев, Бекмурод Рустамов, Бобур Абдурасулов, Фахрикамол Комилжонов, Саидамир Неъматов ҳимоя қилди.

Т.Рўзиев, ЎзА