ЙПХ инспекторини урмоқчи бўлган фуқарога 15 кун маъмурий қамоқ жазоси берилди
Фарғонада йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати ходимининг хизмат фаолиятига аралашиб, қонуний талабларига бўйсунмай урмоқчи бўлган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Фарғонада йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати ходимининг хизмат фаолиятига аралашиб, қонуний талабларига бўйсунмай урмоқчи бўлган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 10:00 ларда Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати батальони йўл-патруль хизмати иккинчи отряди учинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори белгиланган хизмат дислокацияси асосида хизмат олиб борган. Инспектор Олтиариқ тумани Ўзбекистон кўчасида йўл-ҳаракати қоидасини 154-бандида кўрсатилган қоидаларни бузиб ҳаракатланиб келаётган “ВАЗ-2101” русумли автомашинани тўхтатади.
Автомобиль ҳайдовчисига содир этган қоидабузарлиги ҳолатини тушунтириб, маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтида шу кўчадан ўтиб кетаётган фуқаро А.Юлчиев ҳеч бир сабабсиз ходимнинг хизмат фаолиятига аралашиб, ҳайдовчи содир этган қоидабузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирмай жўнатиб юборишини талаб қила бошлайди. ЙПХ инспекторини уятли сўзлар билан ҳақорат қилади. Унинг қонуний талабларига бўйсунмай урмоқчи бўлади. Инспектор эса ишки ишлар бўлимининг навбатчилик қисмига ҳолат юзасидан хабар беради. Шу куни А.Юлчиев Олтиариқ тумани ИИБга олиб келинган.
ИИБнинг тегишли хизматлари ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бағдод тумани маъмурий судининг қарорига кўра фуқаро А.Юлчиев Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексининг 183-моддаси ҳамда 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 15 кун муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.