ФОТОРЕПОРТАЖ

Таътил вақтида ёшларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш — бугуннинг долзарб масалаларидан. Ушбу мақсад ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Термиз давлат университети ҳамкорлигида ёшлар учун немис ва француз тиллари бўйича бепул тўгараклар ташкил этилди.

Мазкур машғулотлар соҳанинг малакали мутахассислари томонидан университет базасида, ҳафтанинг белгиланган кунларида ўтказилади. Тўгараклардан кўзланган асосий мақсад — ўқувчи-ёшларда хорижий тилларга бўлган қизиқишни кучайтириш, лингвистик саводхонликни ошириш ва таътилни самарали ташкил этишга кўмаклашишдан иборат.

Эътиборлиси, ушбу тўгаракларда иштирок этиш учун ёш чегараси белгиланмаган — тил ўрганишга бўлган хоҳиш кифоя. Қизиқувчан, илмга чанқоқ ҳар бир ёш ушбу имкониятдан фойдаланиши мумкин.

[gallery-24162]

Бундай ташаббуслар ёшлар учун нафақат тил ўрганиш имкониятини беради, балки дунёқарашни кенгайтириш, мулоқот қилиш маданиятини шакллантириш ва янги эзгу мақсадларга йўл очишга хизмат қилади. 

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/imcnzEVrLQ8" title="Yozgi ta’til — xorijiy tillarni o‘rganish uchun yangi imkoniyatlar eshigi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзги таътил — хорижий тилларни ўрганиш учун янги имкониятлар эшиги (+видео)