Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раҳбарияти иштирокида геология ва минералогия соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугунги кунда мамлакатимизда фойдали қазилмаларнинг 70 дан ортиқ тури бўйича 2 мингдан зиёд кон мавжуд. Янги конлар топиш учун ер қаърининг янада чуқурроқ қатламларини геологик ўрганиш, мураккаб таркибли конларни ўзлаштириш учун соҳага илмий ёндашиш ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш замон талабидир.

Ўтган йили мамлакатимиз Президентининг Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувида соҳадаги илмий тадқиқотларни янада кенгайтириш мақсадида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни фаоллаштириш, бунга давлат мақсадли грантлари билан бирга хорижий грантларни ҳам жалб этиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, геология ва кон-металлургия комбинатлари салоҳиятини бирлаштириш, замонавий Геоинновацион технологиялар лабораториясини ташкил этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилган эди. Белгиланган вазифалар ижроси доирасида геология соҳасида таълим, илмий-тадқиқот ва амалиёт интеграциясига ихтисослашган Геология фанлари университети ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад давлат геология қўмитаси, тоғ-кон саноати корхоналари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини юқори поғоналарга олиб чиқишга қаратишдир.

Шу ўринда айтиш жоиз, геология-минералогия фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси борасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалар хусусида алоҳида тўхталиш мақсадга мувофиқдир. Ҳозир олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ҳузурида соҳага тегишли 9 та илмий даража берувчи илмий кенгаш фаолият олиб бормоқда. Мазкур илмий кенгашлар умумий ва минтақавий геология, қаттиқ фойдали қазилма конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш, металлогения ва геокимё, геологик разведка ишлари технологияси ва техникаси каби 17 та фан тармоғи бўйича ихтисосликлар гуруҳини қамраб олган. Яратилган бундай кенг имкониятлар натижасида 2020 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида 15 нафар талабгор фан доктори, 31 нафар талабгор фалсафа доктори илмий даражаларига тасдиқланди.

Матбуот анжуманида мазкур илмий тадқиқотлар натижасида мамлакатимиз ҳудудидаги ер ости сувларида саноат аҳамиятига эга бўлган концентрациясида олтиннинг тўпланишига таъсир этувчи асосий омиллар аниқлангани қайд этилди. Ер ости қатламларнинг геохимик шароитларига хлор, йод, бром, кислород ва цианидларнинг таъсир кўрсатиши орқали намакобли жинслар олтиннинг ишқорланиши ва сув таркибига ўтишига асосий сабабчи эканлиги аниқланди.

Олмалиқ комбинатининг “Ёшлик-1” конида 45 млн. тонна мис, 5 минг тонна олтин захираси борлиги тасдиқланди. Ер остидаги олтин таркибли намакоблардан олтин ва бошқа микроэлементларни ажратиб олиш геотехнологик тажриба ишлари комплексини қўллаш орқали олтин захираларининг истиқболли ҳудудлари аниқланди.

– Бунинг замирида геология ишларининг ҳиссаси катта, –дейди техника фанлари доктори, профессор Абдурашит Ҳасанов. – Юқорида санаб ўтилган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши геологик қидирув ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилди. Жумладан, ер ости саноат сувларида олтин миқдори юқори бўлган истиқболли ҳудудлар ва олтин захиралари башоратланди.

Республикамиз ҳудудининг ер қобиғида геодинамик фаоллик белгиси бўлган гелий ювенил газининг миқдорий тақсимланиши ўрганилди ва ер ости сувларида гелий аномалиялари намоён бўлишининг илмий-услубий маълумотлар базаси яратилди. Кончилик ишининг турли жараёнлари самарадорлигини ошириш учун зарур технологик схемалар, янги усуллар, мосламалар ишлаб чиқилда ва амалиётга жорий қилинди.

Матбуот анжуманида геология-минералогия фанлари соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар, уларнинг илмий ва амалий натижалари хусусида сўз борди. Соҳа олимлари ва ёш тадқиқотчилар берилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўз имкониятларини намоён этиш билан мамлакатимиз иқтисодининг юксалишига муносиб ҳисса қўшаётгани қайд этилди.

[gallery-3377]

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлик-1” конида 45 миллион тонна мис, 5 минг тонна олтин захираси борлиги тасдиқланди