ЎзЛиДеП Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига номзодлар саралаб олинди.

Ундан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда парламент фаолиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш, эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашдан иборат. Шунингдек, парламентда Партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, эркин фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарга эга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўладиган ёшларни мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш ҳам асосий мақсадлардан бирига айланган. 

Икки ой давомида биринчи босқичда ҳудудлардаги ёшлар етакчилари орасида кенг тарғибот ишлари олиб борилиб, номзодлардан ҳужжатлар қабул қилинди. Жараёнда 274 нафар фаол ёшлар орасидан ташаббускорлиги, сиёсий саводхонлиги, қўлга киритган ютуқлари, шунингдек, партия томонидан ташкил этилаётган турли тадбирлардаги иштироки билан ажралиб турган 33 нафар ёш йигит-қиз саралаб олинди. 

Партия фаолларидан ташкил топган Ҳакамлар ҳайъати иштирокида ташкил этилган вилоят босқичи қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Якунда 3 нафар номзод республика босқичига тавсия этилди.

А.Бўриев, Ўза мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларда парламент фаолиятига дахлдорлик маданияти шаклланмоқда