Бугунги кунда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши, уларни ўйлантираётган муаммолар ва орзу-интилишларига эътибор қаратиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз томонидан ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил ва самарали амалга оширилаётгани натижасида улар билан очиқ мулоқот, фикр ва таклифларини эшитишга қаратилган учрашувлар мунтазам йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан гвардия оталиққа олган ёшлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда Миллий гвардия Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи, полковник Низомиддин Абдувалиев, Гулистон тумани ҳокими Олимжон Жўраев, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, ёшларнинг саволларига очиқ ва асосли жавоблар беришди.

Мулоқот чоғида таълим, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, спорт, уй-жой, жамоат транспортлари ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар муҳокама қилинди. Айрим масалаларни жойида ҳал этиш юзасидан тегишли идораларга аниқ вазифалар юклатилди.

Тадбир доирасида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий армияга қизиқишни ошириш мақсадида замонавий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда иштирокчилар юртимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан яқиндан танишишди.

Бундай мулоқотлар ёш авлоднинг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим  омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ва раҳбарлар мулоқоти: савол ва таклифлар муҳокамада