Пойтахтимиздаги Ёшлар ижоди саройида мамлакатимизда ўтказилаётган ёшлар ойлиги ҳамда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Миллий гвардия, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари куч тузилмалари, “Ватанпарвар” ташкилотининг автокросс, мотокросс, картинг, ўқ отиш, триатлон, дуатлон, биатлон, камондан отиш, авиамодел, ракетамодел, кемамодел сингари техник ва амалий спорт турлари бўйича секциялари кўргазмалари намойиш этилди.
– Бу тадбир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати раҳбари, полковник Баҳром Зулфиқоров. – Павильонларда маҳорат дарслари, мерганлик, стимулятор анжомлари ва ҳарбий спорт турлари мутахассислари ҳамкорлигида турли кўргазмали чиқишлар намойиш этилмоқда. Эътиборлиси, ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган тадбир давомида ёшларимиз ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиши, миллий армиямиз салоҳияти ҳақидаги тушунчаларини янада бойитиши, повильонларда ўз маҳоратларини синаб кўришлари мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wC9c59dm7wc" title="Yoshlar uchun jasorat va mahorat maydoni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Эслатиб ўтамиз тадбир 27 июндан 30 июнга қадар давом етади.
Мадина Насриева, Нозимбек Мардонов (видео),ЎзА