Сирдарё вилоятида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг касбий маҳорати ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш мақсадида йирик миқёсдаги “TalabaExpo-2025” касб кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида “Келажакка қадам” дастури ҳамда “Долзарб 90 кун” ташаббуси доирасида ташкил этилди. Кўргазмада 100 дан ортиқ иш берувчи компаниялар томонидан 700 дан зиёд бўш иш ўринлари тақдим этилди. Бу эса битирувчи талабалар учун нафақат ишга жойлашиш, балки амалиёт ва стажировкалар орқали тажриба тўплаш имконини беради.

Очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Шоҳруҳ Исоқулов, Гулистон давлат университети   ректори, техника фанлари доктори, профессор Муҳсин Ҳожиев  ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳузуридаги “Келажакка қадам” маркази директори Элмурод Ҳошимов сўзга чиқишди. Нутқларда таъкидланганидек, бу каби кўргазмалар ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёргарлигини мустаҳкамлайди, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширади ҳамда келажакдаги мақсадларига эришишларида муҳим омилга айланади.

Кўргазма доирасида талабалар учун “Талаба – келажак” мулоқотлари, семинар ва тренинглар, бизнес ва стартап лойиҳалар тақдимотлари, имтиёзли кредитлар бўйича маслаҳатлар ҳамда маданий-маънавий дастурлар ташкил этилди. Ёшлар ўз ғоя ва ташаббусларини намойиш этиш, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкор сифатида иштирок этди.

“TalabaExpo-2025” ёшларни иш билан таъминлаш билан чекланиб қолмай, уларнинг замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, инновацион ғояларини амалга оширишда қўллаб-қувватлаш ҳамда мустақил ҳаётга қадам қўйишларида муҳим платформа вазифасини ўтамоқда.

Энг асосийси бу каби тадбирлар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ёшлар сиёсатида белгиланган устувор вазифаларнинг амалдаги ифодаси бўлиб, юртимиз ёшларининг келажакка ишонч билан қадам қўйишига, уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар учун иш ва бизнес майдони