Президент топшириғи--амалда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқотда мамлакатимиз ўғил-қизларининг ўқиб, изланиши, меҳнат қилиши ва муносиб турмуш кечириши учун барча шароитни яратиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди. Шунингдек, Сурхондарё тажрибаси асосида ёшлар саноат зоналарида саноат биноларини қуриш топшириғи берилди.  

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманида бўлиб, ҳудудларда ёшлар билан ишлаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, ёшлар саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда тақдимотлар билан танишди.  

Айни пайтда туман марказидан ўтувчи Қизилсув дарёси бўйида замонавий ёшлар сайлгоҳи қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун дарё ўзани тозаланиб, қирғоғи мустаҳкамланаётир. Ёшларнинг энг севимли масканларидан бирига айланадиган бу гўшани тез, сифатли қуриб, фойдаланишга топшириш учун вилоят қурилиш штаби фаолият юритмоқда. Бу ерда ёшларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиши, уларнинг сайр қилиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун етарли қулайлик яратилади. Бунёд этиладиган замонавий кутубхонада ўғил-қизлар китоб мутолаа қилиб, бўш вақтларини янада мазмунли ўтказади. 

Вилоят раҳбари штаб мутасаддиларининг дарё атрофи, қирғоқлари ва ўзанларини тозалаб, мустаҳкамлаш, озода, обод ҳудудга айлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги ахборотини тинглади. Туманлар ва шаҳар ҳокимлари ва ҳудудлардан келган фаол ёшлар билан мулоқот қилиб, жойларда ёшлар кўчаларини ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Ёшлар сайлгоҳи ва кўчасини энг қулай жойда фаол йигит-қизларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.

Шу куни вилоят ҳокими тумандаги Қўзичоқли маҳалласида бунёд этилаётган “Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳаларни ҳам кўздан кечириб, Президентимизнинг топшириғига асосан ҳар бир туманда ушбу тажриба асосида ёшлар саноат зонаси ва саноат биноларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.

Қўзичоқли маҳалласида 17 гектар майдон ажратилиб, қиймати 576 миллиард сўмлик “Термиз” эркин иқтисодий зонасининг Денов тумани филиали ҳам қад ростламоқда. Ишга тушириладиган лойиҳаларга 11 миллион доллар қийматидаги хорижий инвестиция жалб этилади. Вилоят раҳбари бу ерда олиб борилаётган ишлар ва барпо этиладиган корхоналар фаолияти билан қизиқиб, тегишли таклиф ва тавсияларини билдирди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар сайилгоҳи, ёшлар кўчалари барпо этилмоқда