Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да Ўрта Чирчиқ тумани, Янгийўл, Зангиота, Бекобод туманлари ҳамда Янгийўл ва Бекобод шаҳар, “Ким Пен Хва” МФЙ ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган беллашувларда 168 нафар ёшлар 28 та жамоага бўлинган ҳолда иштирок этишди.

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда маҳалла-сектор-туман (шаҳар)-ҳудуд-республика тизими орқали ташкил этилган тадбирда ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун моҳияти, “Ёшлар дафтари”, “Ёшлар портали” ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчилари фаолияти ҳамда ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар тўғрисида тушунча ва қўшимча маълумотлар бериб ўтилди. Умумий мукофот жамғармаси 234 миллион сўмни ташкил этган турнир ғолиблари пул мукофоти билан тақдирландилар.

Жумладан, Ўрта Чирчиқ тумани “Ким Пен Хва” МФЙ ёшлари ўртасида ўтказилган турнирда 1-ўрин 30 миллион, 2-ўрин 18 миллион, 3-ўрин учун эса 12 миллион сўм пул маблағи берилди. Турнирда иштирок этган қолган ёшларнинг ҳар бири 1 миллион сўм пул маблағи билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Янгийўл, Зангиота, Бекобод туманлари ҳамда Янгийўл ва Бекобод шаҳарларининг туман босқичида ғолиб бўлган жамоалари ўртасидаги турнирда 1-ўринни қўлга киритган жамоа 30 миллион сўмни қўлга киритди. Ушбу турнирда иштирок этган қолган ёшларнинг ҳар бири 1 миллион сўм пул маблағи билан рағбатлантирилди.

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ўртасида ўтказилган “Заковат” ўйини ғолибларига пул мукофоти берилди