Айни пайтда юртимизда давом этаётган Ёшлар ойлиги муносабати билан Фарғона вилоятида турли тадбирлар, лойиҳалар ўтказилмоқда. Учкўприк туманида 100 нафар боланинг суннат тўйи қилиб берилди.

Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ташаббуси билан ўтказилган суннат тўйида сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Шунингдек, тўйда болаларнинг яқин қариндошлари ҳамда дўстлари меҳмон бўлди.

Бош вазир котибияти “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг раҳбари Файзуллажон Қосимов, Учкўприк тумани ҳокими Қодиржон Эркабоев барчани байрам билан қутлаб, тадбир ташкилотчилари ва ҳомийларга миннатдорлик билдирди. Тўй болаларни ақлли ва зукко, юрт корига ярайдиган, эл хизматига камарбаста азамат ўғлонлар бўлишини тилади.

Шу куни Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари ҳамда ёшлар етакчилари маросим давомида тўй болалар ва уларнинг яқинлари хизматида бўлишди.

Тўй болаларга сарполар кийдирилиб, ҳомийларнинг велосипед ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар етакчилари ташаббуси билан 100 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди