Ёшлар билан учрашув
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлари Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчилари билан учрашувда иштирок этди. Тадбирда ёшлар масаласининг аҳамияти, Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ёшлар – келажагимиз” дастури, грант ва стипендиялар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизими тўғрисида сўз борди.
Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(Омбудсман)нинг Бухоро вилояти минтақавий вакили Абира Хусейнова “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025–2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берди.

Шунингдек, сўзга чиққан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Темирқул Рўзиев мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини қайд этди. У Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ёшлар – келажагимиз” дастури, ёшлар парламенти, грант ва стипендиялар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизими ёшларнинг билимли, ташаббускор ва мустақил фикрлайдиган авлод бўлиб вояга етишига хизмат қилаётганини таъкидлади.
Учрашув самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди. Бундай учрашувлар ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.