Ёш шахматчимиз Италия турнирида спорт усталиги талабини бажарди
Италиянинг Спилимберго шаҳрида ўтказилган “24-Torneo Internazionale di Scacchi Spilimbergo” халқаро турнирида ўзбекистонлик шахматчилар муносиб натижаларни қайд этди.
20 га яқин мамлакатнинг 240 нафардан ортиқ шахматчилари дона сурган турнирда юртимиз вакилларидан Абдумалик Абусалимов 7 очко билан қўшимча кўрсаткичлар ҳолатида 7-поғонани, Ортиқ Ниғматов 6,5 очко билан 14-ўринни банд этди.

Турнирда дона сурган яна бир ёш шахматчимиз Абдумажид Ботиралиев 41 очко билан 40-қатордан жой олиб, халқаро спорт устаси унвони учун зарур бўладиган навбатдаги нормани бажарди.
Шунингдек, мусобақада қатнашган шахматчи ёшларимиздан Ҳасан Акромов 4,5 очко, Шерали Равшанов 4 очко жамғарди.
Т.Рўзиев,
ЎзА