Бугун, 19 сентябрь куни Қозоғистонда U8, U10, U12 ёш тоифалари ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.
88 та давлатнинг 850 нафардан зиёд ёш шахматчилари қатнашаётган чемпионатда энг кўп иштирокчи мезбонлар ҳиссасига тўғри келган.
Қозоғистон 200 нафар ёш шахматчини мусобақа қатнашчилари рўйхатига қўшган бўлса, ҳиндистонлик 28 нафар, хитойлик 24 нафар, АҚШлик 24 нафар, ўзбекистонлик 16 нафар ёш “ақл гимнастикаси” соҳиблари ўз ёш тоифаларида ғолиблик йўлидаги ўйинларда дона суради.

Бугун чемпионатнинг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Фазлиддин Фарҳодов 8 ёшли ўғил болалар, Муниса Машраббоева, Аминабону Зоҳирова, Зарина Ларина, Кумушой Узоқова, 8 ёшли қизлар, Нурмуҳаммад Неъматиллахонов, Акбар Мустафоқулов, Султанбек Аликберов 10 ёшли ўғил болалар, Ҳуснорахон Ҳуснитдинова ва Мумтозбегим Собирова 10 ёшли қизлар, Орият Обиджонов, Музаффаржон Абдурасулов, Муҳаммаднур Назаров 12 ёшли ўғил ҳамда Сарвиноз Бекмуратова, Ясмина Мамарасулова, Нафиса Қувондиқова 12 ёшли қизлар мусобақасида баҳсларда қатнашади.
11 та турдан иборат мусобақалар 30 сентябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА