Ёш самбочиларимиз Бишкекда
Бугун, 18 апрель куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир мусобақалари бошланди.
Бир қатор давлатларнинг маҳоратли самбочилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам халқаро турнирда қатнашмоқда.

Бишкек гиламларида кечадиган беллашувларда юртимизнинг ёш самбочиларидан Авазбек Авазбеков, Артём Безруков, Саидхон Ҳамиджонов, Радмир Хабиев, Степан Зяблов, Файзиддин Лутфиддинов, Акмал Азимов, Шоҳсувор Расулов ва Фирдавсий Лутфиддинов ўз вазнларида ғолибликка даъвогарлик қилишади.
Мусобақалар 19 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА