“Ёш китобхон” кўрик-танлови минглаб ёшларни китоб мутолаасига чорлади.

Сирдарёдаги танлов Маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган бадиий китоблар кўргазмасидан бошланди.

Сўнг қуръа ташланди. Республика экспертлар комиссияси томонидан муҳрланган конвертлар ота-оналар томонидан очилди.

— Ушбу танлов орқали ёшларнинг буюк адиб ва мутафаккирларнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиши, тарғиб этиши, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалашишига эришдик, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Беҳзод Тагаев.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ғолиблар аниқланди. 10-14 ёш тоифасида Гулистон тумани 15-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гулсанам Равшановага ғолиблик насиб этди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

– Уйимизда мингга яқин адабиёт бор, – дейди Гулсанам Равшанова. – Ўқиган китобларимни таҳлил қиламан. Танловнинг Республика босқичида ҳам муносиб иштирок этиш ниятидаман.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш китобхон”нинг 10-14 ёш тоифасидаги сирдарёлик ғолиби аниқланди