Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 2017 йилдан буён анъанавий тарзда “Ёш китобхон” танлови ўтказиб келинмоқда. “Ёш китобхон” танловига бугунги кунга қадар 4,7 миллион нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

2017 йилдан буён 280 нафар ёш китобхонлар танловнинг республика босқичида иштирок этган бўлса, шундан 20 нафари ғолибликни қўлга киритиб, Президент совғаси – “Спарк” (17 нафари) ва “Кобальт” автомашинаси (3 нафари) совриндори бўлди. Эътиборлиси, танловда ғолиб бўлган 14 нафар қизларнинг 8 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Давлат мукофотлари билан тақдирлангани уларнинг китоб ўқиб, билим олишига катта туртки бўлмоқда. 

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Зукко китобхон” лойиҳаси ҳам йўлга қўйилган. Мазкур танлов ҳар ойда икки маротаба ўтказилади. “Ёш китобхон” танлови ва “Зукко китобхон” лойиҳасининг ўртасидаги фарқлар хусусида Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими Қандил Бобокулов қуйидагиларни гапириб берди. 

– Маълумки, “Ёш китобхон” танлови 3 та – 10-14, 15-19 ва 20-30 ёш тоифасида маҳалла – сектор – туман – ҳудуд – республика босқичларида ўтказилмоқда. Танловда ёшлар 5 та шарт – “Бадиий асарлар билимдони”, “Тезкор савол-жавоб”, “Буюк мутафаккир ва адиб”, “Шеърият”, “Иншо ёзиш” шартларида беллашади. 

Танловда иштирок этиш учун 10-14 ёшдагилар махсус шакллантирилган рўйхат асосида 40 номдаги, 15-19, 20-30 ёшдагилар 50 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, илмий-оммабоп асарларни ўқиши белгиланган. Танловда иштирокчилардан китобларда илгари сурилган Ватан, оила ва дўстларга бўлган садоқат ғоялари, комил инсон фазилатлари юзасидан мустақил фикр юритишига алоҳида эътибор қаратилган. 

Танловнинг маҳалла ва сектор босқичларида иштирокчилар тест саволлари орқали сараланган бўлса, ғолиблар туман (шаҳар) босқичларида тезкор савол-жавоб, ҳудудий босқичларда бадиий асарлар билимдони ва тезкор савол-жавоб асосида ўзаро беллашади. 

Танловнинг республика босқичида 1-ўрин ғолиблари – Президент совғаси “Кобальт” автомашинаси, 2-ўрин ғолиблари 50 миллион сўмдан, 3-ўрин ғолиблари – 30 миллион сўмдан, қолган иштирокчилар 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади. 

“Зукко китобхон” лойиҳаси бўйича эса 2023 йил давомида 80 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинган. 2024 йилнинг илк мавсуми бошланди. Февраль ойида 10 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди. “Зукко китобхон” танловида ёш чегараланмаган. 

Иштирокчилар ҳар ойда берилган адабиётларни ўқиб бўлгач, аввал онлайн, кейинги босқичда офлайн тарзда синовдан ўтади. Биринчи ўрин соҳиблари 6 миллион 600 минг, иккинчи ўринни эгаллаган жамоа 4 миллион 800 минг ва учинчи ўринни қўлга киритганларга 3 миллион 600 минггача пул мукофоти берилади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pxuxHUWrifA" title="“Yosh kitobxon” tanlovi va “Zukko kitobxon” loyihasi: Qaysi tanlovga yoshlarning qiziqishi baland?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш китобхон” танлови ва “Зукко китобхон” лойиҳаси: Қайси танловга ёшларнинг қизиқиши баланд? (+видео) 