“Ёш китобхон оила” ғолиблари аниқланди
Навоий шаҳридаги 22-мактабда ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ҳар бир оила аъзосини китоб мутолаасига кенг жалб этиш, ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини ривожлантириш мақсадида “Ёш китобхон оила” танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Унда @kitobxonoila_bot Телеграм-боти орқали рўйхатдан ўтган ёш оилалар иштирок этиб, 25 та тест саволига жавоб беришди.

Муросасиз кечган китобхонлик баҳсида 3-ўринни Юсуповлар оиласи, 2-ўринни Турсуновлар оиласи қўлга киритишган бўлса, Исмоиловлар оиласи 1-ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Ғолиб ва совриндор оилалар диплом ва китоблар тўплами билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири