Ёш каратэчилар чемпионлик учун беллашмоқда
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида каратэ (WKF) бўйича кичик ўсмирлар ҳамда ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида 750 нафардан зиёд спортчи-ёшлар ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган чемпионат доирасида пара каратэ йўналишида ҳам беллашувлар ташкил этилди.

Мусобақани адолатли ва шаффоф ўтказиш учун 45 нафар ҳакам жалб этилган бўлиб, улар таркибида 18 нафар халқаро, 15 нафар миллий тоифадаги ҳамда 12 нафар спорт ҳакамлари фаолият олиб бормоқда.

Ёш каратэчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаб, халқаро мусобақаларга тайёрлашга қаратилган чемпионат бугун, 29 март куни якунланади.
Т.Рўзиев, ЎзА