Ёш гандболчиларимиз “Interamnia World Cup” финалида
Италиянинг Терамо шаҳрида гандбол бўйича ўтказилаётган “Interamnia World Cup” мусобақасида Ўзбекистон жамоаси муносиб ўйин намойиш этмоқда.
100 га яқин давлатдан 450 дан ортиқ жамоа ва 15 мингга яқин ёш гандболчилар қатнашаётган турнир баҳсларида Ватанимиз шарафини “RKOR Tashkent” жамоаси ҳимоя қилмоқда.
Саралаш мусобақаларида Италия, Чили, Германия каби давлатларнинг бир қатор жамоаларини мағлуб этган мамлакатимиз гандболчилари ярим финалда Дания жамоаси билан рўбарў келди.

Кеча ўтган муросасиз баҳсда “RKOR Tashkent” жамоаси Европа вакилларини 34:21 ҳисобида мағлуб этди ва 53-маротаба ўтказилаётган “Interamnia World Cup – 2026” финал йўлланмасини қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА