Венгриянинг Пакш шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида ўтган “Junior European Cup 2025” турнирида Камол Муродов ва Диёрбек Ўразбоев мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси яна 9 та медални қўлга киритди.
Икки кунлик шиддатли беллашувлар сарҳисобига кўра, дзюдочиларимиз 1 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медалига эга чиқиши ортидан 38 та давлат орасида кучли бешликдан ўрин эгаллади.



“Junior European Cup 2025” турнирида Дилшодбек Ҳамроев олтин, Севинч Муродова, Хуршида Раззоқбердиева, Самариддин Муҳибиддинов, Умида Ниғматова, Фазлиддин Рафиқов кумуш, Райҳона Маматова ва Асадбек Мисиров бронза медалларига эгалик қилди.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА