Ёш дзюдочиларимиз Индонезияда Осиё чемпионлиги учун беллашмоқда
Бугун, 16 июль куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати беллашувлари бошланади.
Илк кунги баҳсларда 20 та давлатнинг энг маҳоратли ёш дзюдочилари 8 та вазн тоифасидаги курашларда иштирок этади.
Ўғил болалар ўртасида -50, -55, -60, -66 килограммда, қизлар орасида -40, -44, -48, -52 кило оғирликда кечадиган беллашувларда ёш дзюдочиларимиздан Акбар Шарипов, Маъмуржон Абдуваҳобов, Бобур Юсупов, Давлатбек Аҳроров, Абубакр Сатторов, Акромжон Каримов, Ирода Сирожиддинова, Алина Колючева, Дилафруз Болтабоева, Чарос Ҳикматова, Моҳинур Оллаберганова ва Кумушбиби Эргашева ўз вазнларида совринли ўринларга даъвогарлик қилади.
Осиё чемпионати 17 июлга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА