Ёш дзюдочиларимиз илк кунда 19 медални қўлга киритди
Тошкент шаҳридаги “Олимпия шаҳарчаси”да дзюдо бўйича Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё очиқ кубогида қитъамизнинг 11 мамлакатидан 1200 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида ўсмирлар ўртасида 8 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 6 та вазн тоифасида чемпионга айланди. Шунингдек, ҳамюртларимиз 5 та кумуш ва 8 та бронза медалига сазовор бўлди.

Кубок баҳсларида Акбар Шарипов (-50 кг), Бобур Юсупов (-55 кг), Давлатбек Аҳроров (-60 кг), Мирсаид Жўраев (-66 кг), Ирода Сирожиддинова (-40 кг), Нозима Нормуродова (-44 кг) каби полвонларимиз барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Финалга қадар муваффақиятли иштирок этган Сафохўжа Сайфуллоев (-50 кг), Акромжон Каримов (-66 кг), Фарангиз Бахтиёрова (-40 кг), Алина Колючева (-44 кг), Кибриёхон Дўсқобилова (-48 кг) кумуш, Азизбек Раупов (-50 кг), Шуҳрат Муҳаммедханов (-50 кг), Санжарбек Раҳимбердиев (-55 кг), Чарос Ҳикматова (-48 кг), Моҳинур Оллоберганова (-48 кг), Шоҳина Авезова (-52 кг), Ҳусния Умрзоқова (-52 кг), Зуҳра Жўраева (-44 кг) эса бронза медаль билан тақдирланди.
Мусобақа дастурига кўра, 30–31 май кунлари ёшлар ўртасидаги баҳслар ташкил этилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА