ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейининг янги биноси 210 ўринга мўлжалланган. 

Кенг, ёруғ ўқув-машғулотлар хоналари, фан кабинетлари, лабораториялардан ташқари бу ерда барча қулайликларга эга ётоқхона, ошхона, спорт зали ва майдони, 15 минг 200 дан ортиқ китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази барпо этилди.

Айни пайтда лицейда 200 дан ортиқ ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг 100 нафари жорий йилда жисмоний, психологик ва ёзма иш ҳамда Давлат тест маркази синовлари орқали қабул қилинди. Ўқувчиларга аниқ ва ижтимоий фанлар чуқурлаштирилган тартибда ўқитилади.

[gallery-9125]

Мамлакатимизда ягона саналган ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари таълим даргоҳи иш бошлаган ўтган ўқув йилиданоқ яхши натижаларга эриша бошлади. Қатор иқтидорли ўқувчилар таълим жараёнларини пухта ўзлаштириб, тенгдошларига ўрнак бўлмоқда.  

Айтиш ўринлики, мамлакатимизда ёш авлодни чегара хизматига қизиқтириш ва уларнинг Ватан ҳимоясига ҳамиша шай туриши учун уч босқичли кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилган. Шунга мувофиқ биринчи босқичда юртимизнинг чегара олди ҳудудларида “Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилиб, улар билан ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда. Иккинчи босқичда “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида тажриба ва маҳорат ошираётган бўлса, учинчи босқичда ДХХ ва Қуролли Кучлар академиялари ҳамда нуфузли олий таълим муассасаларида ўқиш имконияти яратилган.

ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи янги биноси фойдаланишга топширилди