Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз 5 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритган ҳолда иккинчи ўриндан жой олган бўлса, эркаклар ўртасида боксчиларимиз 5 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медали билан биринчи бўлди.  

Мусобақада Сайфиддин Собиров, Самандар Олимов, Абдулазиз Жўрақулов, Акмалжон Исроилов ва Ҳалимжон Мамасолиев ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпионига айланди. Жафарбек Шаҳбозов,  Шаҳзод Полвонов, Жасмин Тоҳирова, Руҳшона Парпиева, Собирахон Шаҳобиддинова терма жамоамизга кумуш медаль келтирди. Собиржон Тастанов, Муҳаммад Азизбек Исмоилов ва Ойша Тоирова бронза медали билан тақдирланди.  

Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.  

Маълумот ўрнида: 2022 йилда ушбу ёш тоифасида Испанияда ўтказилган дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олган эди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш боксчиларимиз жаҳон чемпионатида 13 та медаль жамғарди