Юридик клиника

Маълумотларга кўра, 2021 йилдан бошлаб офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатларни тиклашда тўлов ундирилмайди. Улар давлат ҳисобидан тиклаб берилади. Хўш бу қандай ҳужжатлар? Бу қайси асосларда амалга оширилади? Ушбу саволларга Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Муҳриддин Шамсиддинов жавоб берди. 

– 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон ва хорижий давлатда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, жумладан, маиший тусдаги офатлар оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда улар давлат божи ва йиғимлардан озод қилинади. 

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 22 октиябрдаги “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарори билан офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ва тикланишда тегишли тўловлардан озод қилинадиган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати келтирилган. 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаро идентификация ID-картаси, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома, Республикамиз ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжати, мамлакатимиз ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақидаги маълумотнома ҳамда мамлакатимиз ҳудудида доимий яшовчи чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномаларга тўлов қилинмайди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар, Чақирув участкасида қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси, транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик, ҳайдовчилик гувоҳномалари, йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги ҳақида, никоҳдан ажралганлик ҳақида, ўлим ҳақида гувоҳномалар, нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳамда реестрлардан кўчирмалар, мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан расмийлаштириладиган маълумотномалар ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан талаб қилиб олинадиган ушбу рўйхатнинг 8 — 17-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаси, дубликати ҳамда уларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотномалар ҳам шулар жумласидандир. 

Гулноза Бобоева,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўқолган ҳужжатларни тиклашда тўлов ундирилмайди