Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Мазкур қарор билан:

2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари;

Электр энергияси учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом;

Табиий газ учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг таркиби;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади:

истеъмолчиларни электр энергияси ҳамда табиий газдан асосланган, рақобатли ва адолатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг молиявий барқарорлиги ва инвестиция жозибадорлигини таъминлаш;

ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кенгайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш;

тарифларни белгилашда такрорий субсидиялаш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган тартибга мувофиқ манзилли субсидиялар бериш орқали аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғида шаффоф, изчил ва олдиндан тахмин қилиш имкониятини берувчи тартибга солишни ўрнатиш, шу жумладан, инвесторлар учун тартибга солиш таваккалчилигини камайтириш мақсадида тарифларни узоқ муддатга белгилаш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш;

республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар аҳолига электр энергияси ва табиий газ ягона нарх сиёсати асосида сотилишини таъминлашдан иборат.

Тариф сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидаги принципларга асосланади:

электр энергияси ҳамда табиий газ учун тарифлар операцион ва капитал харажатларни тўлиқ қоплашни ҳисобга олинган ҳолда, уни ишлаб чиқариш, узатиш ва бошқа тизим хизматлари, тақсимлаш ва сотиш бўйича асосланган харажатлардан келиб чиқиб шакллантирилади;

электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади;

электр энергиясининг ягона ва табиий газнинг марказий харидори электр энергияси ва табиий газни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгиланган тарифлар бўйича сотиб олади ҳамда сотади;

аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш электр энергияси ва табиий газнинг базавий нормасини қўллаш ҳамда электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар ошганда компенсациялар бериш йўли билан таъминланади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсати такомиллаштирилади