Олдимизда кутиб турган ёғин-сочинли ва совуқ кунлар коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва йўлсозлик соҳаларидан катта масъулият ва машаққатли меҳнатни тақозо этади.

Айни дамда 2024 – 2025 йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Наманган вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси тасарруфидаги корхоналар томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Барча туманларнинг автомобиль йўлларида доимий сақлаш ишларини олиб бориш учун қум-туз захирасини яратиш ҳам қизғин кечмоқда. 

Хусусан, бошқарма ҳамда тизим корхоналарида жорий мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳозирда Наманган вилояти бўйича 1 минг 630 тонна туз, 6 минг 800 метр куб (м3) қум ва 1 минг 770 (м3) қум-туз аралашмаси захира қилинди. 

– Куз-қиш мавсумига тадорик кўриш ишларини сифатли олиб бориш ҳамда мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида вилоят бўйича қум-туз захиралари билан биргаликда техникаларни ҳам ҳозирлашга эътибор қаратган, – дейди Наманган вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Нурматов. – Хусусан, вилоят бўйича жами 114 та техникани мавсумга шай ҳолда. Шундан 23 та қум сепиш ва қор тозалаш машинаси, 15 та автогрейдер, 62 та юк автомобили ва бу техникаларга 36 тонна дизел, икки тоннадан зиёд бензин ёқилғиси захира қилинган. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Наманган вилоятида жами 14 минг 20 километр йўл мавжуд, шундан, 10 минг 634 километри ички хўжалик ва 3 минг 386 километри умум-фойдаланувдаги йўллар ҳиссасига тўғри келади. Наманган вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси тасарруфида эса 3 минг 386 километр йўл бўлиб, шу жумладан, халқаро аҳамиятдаги 78 километр, 1 минг 48 километр давлат аҳамиятидаги, 2 минг 260 километри маҳаллий аҳамиятдаги йўллар ҳисобланади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўлсозлар куз-қиш мавсумига қизғин ҳозирлик кўрмоқда