Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда жамоат транспортидаги камчиликлар учун республика транспорт вазири И.Маҳкамов ва унинг биринчи ўринбосари М.Омаров фаолияти қониқарсиз экани қайд этилди, уларга “ҳайфсан” эълон қилиниб охирги огоҳлантириш берилди.

Вазирга берилган баҳо ва жазо тизимдаги ҳолатга берилган дейилса тўғри бўлар. Мана бу ҳайдовчиларнинг сўзларига қулоқ солинг-а.

Жаҳонгир:

–Ўн йилдан буён қатнайман, шу йўлдан. Кунига 5 минг стоянкага, бир ойга 150 минг сўм, ҳар уч ойда 450 минг сўм лицензияга тўлаймиз, ойлик план 850 минг сўм. Бу дегани, ҳар ойлик тўлов 1 150 000 (бир миллион бир юз эллик минг) сўмга боряпти. Айни пайтда “LUCKY AVTO TRANS” МЧЖга ўтганмиз. Илгари “AVTOTRANS”да эдик. Йўналишда 8 автобус, 25 та Damas қатнайди.

Миролим Ўринов:

–Тендерда уч йил муддатга биз ютиб олганмиз. Биз қатнашимиз керакку бу йўналишда. Ҳозир тендерда қатнашмаган бошқа фирма ўз машиналарини қўйяпти.

–Ким қўяпти? – сўраймиз, биз

–ZEROTRANS қўйяпти. Февралнинг охири, мартнинг бошида тендер бўлар экан, ўшанда қай бири ютса, қонуний қатнайверсин. Эрталаб саккизда келганмиз. Мана ўн бўлди, ҳалигача кетолмадик.

Жаҳонгир:

–Бизга хеч қандай хизмат кўрсатмайди. Фақат шу ердан одам оламиз. Йўналишни ютиб олган тендерда келади, пулини йиғиштириб кетади.

–Уни банк орқали тўламайсизларми?

–Йўқ. Нақд пулда тўлаймиз.

–Квитанция берадими?

–Йўқ, бермайди.

Ҳайдовчилар Учкўприк туманидаги ота-бола Комиловлар муассис бўлган “LUCKY AVTO TRANS” ва ZEROTRANS МЧЖнинг ҳатти ҳаракатидан норози.

Учкўприк–Кенагас йўналишида қатновчи ҳайдовчилар ҳам, йўловчилар ҳам турли идоралар эшигини қоқавериб чарчашибди. Улар “LUCKY AVTO TRANS” МЧЖ иштирокидаги 2023 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган тендер натижаларидан шубҳаланишмоқда. Бунга важлар бор эди албатта. “LUCKY AVTO TRANS” МЧЖ Учкўприк – Кенагас йўналиши тендерига 12 та янги, жумладан, учта ­­­SHIHERAU русумли микроавтобусларни таклиф этган ва “енгил типдаги транспорт воситалари янгилиги, ўриндиқлар сони кўплиги” сабабли юқори балл олиб ғолиб бўлган. 

Аслида ўшанда бундан йўловчилар қувонган. Кейин, ғолиблик ҳулосаси, унга кўра лицензия олгач бу автотранспорт воситалари йўналишга чиқади, дея ишонганлар.

–Аммо JAKлар йўқ, – дейди йўловчи Йўлчи Исмоилов. –У машиналар биттаси Риштон, биттаси Бағдод, биттаси Марғилонда экан. Тендер ўтказишда ютиб беришга келадиган машиналарда. Бугун, амалда эски машина қатнайди. Таклифдаги машина йўқ. Нарх-навони 5 мингга чиқарди.

Масалага сал чуқурроқ киришган эдик, яна бошқа эътирозлар ҳам чиқди.

–Учта SHIHERAU енгил микроавтобус, М-1лар қўйиб ютганмиз, – дейди транспорт хизмати кўрсатувчи жамият муассиси Илҳом Комилов. –Ғолибликка киритган автотранспорт машиналарни йўналишга олиб борсак, у ердаги ҳайдовчилар қўйдиришмади. Шунинг учун юрмаяпти ҳозирча.

– Унда ўша йўналишда қайси машиналар қатнаяти?

–Ўзимизнинг Damas русумли машиналаримиз юрибди.

Тендер асосида берилган лицензияга кўра аслида 12 та янги машиналар қатнаши керак эди. Йўналишда эса таклиф рўйхатида кўрсатилмаган, кейин маълум бўлишича белгиланган тартибда кунлик техник кўрикдан ўтмаган машиналар ҳаракат қилар эди.

–Қатнаётган транспортлар техник кўрикдан ўтадими?

–Ўтади, – дейди Илҳом Комилов.

–Машина уйингизда турадими ёки гараждами? – сўраймиз Damas ҳайдовчиси Шерали Қодировдан

–Ўзимда туради. Аввал Avtotransда ишлаганимизда механик эрталаб ямага қўйиб текшириб, кўрикдан ўтказар ва печат уриб берарди. Доктор соғлигимизни текширар эди. Ҳозир хеч қанақа кўрик ҳам йўқ, печат ҳам урилмайди. Техник кўрик йўқ. Чунки гараж йўқ.

Автотранспорт ҳизмати кўрсатувчи қўшалоқ жамиятлар раҳбари Илҳом Комилов бизга автомашиналар учун гаражимиз бор, деб туриб олди.

Ўша айтилган автосаройни бориб кўрдик. Аммо у ерда “LUCKY AVTO TRANS” МЧЖга тегишли биронта автотранспорт йўқ эди. Ҳатто изи ҳам топилмади. Маълум бўлишича,

Биз билан 2023 йил октябрь ойида ижара шартномаси тузиб бир марта  500 минг сўм тўлашди. Аммо бу ерга биронта машиналари қўйилмаган, – дейди ижарачи, Қўқон ҚМК раҳбари Бурхонжон Ҳамидов. –Ҳеч қачон техник, тиббий кўрик бўлмаган. Билишимча, тендер талаблари учун биз билан ижара шартномаси тузилган экан.

Сизга хабар бераётганимиз – аслида дарёдан томчи. Бундай тартиб бузилишига йўл қўйганлар ҳақида тендер комиссияси вакиллари билан учрашайлик дея Фарғона вилояти транспорт бошқармасига қанайвериб “оёқларимиз қаварди”, унинг бошлиғига телефон қилавериб “қўлимиз толиқди”. Бошлиқ на идорага келади, на телефонини кўтаради. Бошқарманинг тендер бўлими бош мутаҳассиси Элдорбек Мамарасулов эса бизга маълумот ҳам, интервью ҳам беришдан қочди.

Бошқарманинг бошлиғи бор. Хўжайиндан сўрашим керак, – дейди у. –Интервью масаласида раҳбаримнинг олдидан ўтмасам бўлмайди. Бошқарманинг эгаси бор, ака!

Ҳа биз ҳар қанча уринмайлик, Фарғона вилояти транспорт бошқармаси “бетон деворлари”дан ўта олмадик. Бу “LUCKY AVTO TRANS” МЧЖ нинг тендердаги ғолиблигига бизда ҳам шубҳа уйғотди. Зеро “LUCKY AVTO TRANS” МЧЖ корхонаси тендерга тақдим этган хужжатларда микроавтобуснинг “енгил” транспорт тури, яъни М-2дан М-1 турига ўзгартириб ёзилгани, натижада тендер баҳоловида 2 балл эмас, 4 баллдан олиб ғолиб бўлгани аниқланди. Албатта бундай кўзбўямачилик, ижрочилар тили билан айтсак “хато”, агар ўз номи билан айтилса, хужжатларни соҳталаштириш минг афсуски, ички ишлар ҳодимларининг иштирокисиз бўлмаган.

– Учкўприк туманида йўловчи ташувчи йўналиш тендерида иштирок этган МЧЖларга тегишли бўлган транспорт воситалари 2023 йил сентябр ойида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган. Шу даврда турли лавозимларда ишлаган Тўраев Алимардон, Носиров Худойберди, Ҳожиматов Оқилжон ҳамда Мелибоев Шерали учта М-2 турдаги транспорт воситаларини ходимларнинг ҳизмат вазифасига совуққонлик билан қараши ва хатолик туфайли М-1 турига расмийлаштирилган. Бу холат аниқлангандан кейин вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан ўтказилган ички ҳизмат текширувига асосан тўрт нафар ҳодимга  нисбатан интизомий чора тайинланган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳодимларигаку бошқарма баҳо берибди. Тендерга ариза қилиб берганларчи? Улар бу холни қандай изоҳлайди?

–У пайтда тендер эълони Damasга, енгил машинага берилган. Микроавтобусга берилмаган, – дейди Илҳомжон Комилов.

–Шунинг учун енгил машина қилиб кўрсатганмисиз?

–Ҳа да, улар балансимиздаги машина эмас, биз ижарага оламиз машинани.

Тендер онлайн, инсон омилисиз, тақдим этилган хужжатлар асосида ўтади. Аммо,

Тендер якунидан сўнг ўн кун ичида ғолиб билан келишган холда берган таклифлари ҳаққонийлигини тендер комиссияси кўрикдан ўтказади, – дейди Фарғона вилоят транспорт бошқармаси лицензия бўлими бош мутахассиси Достонбек Бойназаров.

Ҳатто тендер ҳужжатлари ҳақиқатга мос бўлмасада, маълумотлар ўзгартириб ёзилсада, транспорт бошқрамаси лицензия бўлими ўзи берган лицензияни бекор қила олмас экан.

Техпаспортни микроавтобусдан енгил машина қилиб ўзгартириб олибди,  деган важлар асосида лицензияни бекор қила олмайман, суд қарори чиқиши керак, –дейди Достонбек Бойназаров.

Биз номи тендер хужжатларида кўрсатилгану, аммо ўзи йўналишда йўқ микроавтобусларни Учкўприкда роса қидирдик. Топа олмадик. Улар ғолиб бўлган йўналишда қатнамаяпти. Лекин тендер натижалари ҳалигача қайта кўрилмади, лицензия бекор қилинмади, йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси маълумотлар базасидаги ёзувлар ўзгартирилмади, ўша учта микроавтобус қайта рўйхатга олинмади. Кейин билсак, микроавтобусларни ички ишлар ҳодимларининг ўзлари ҳам топа олишмаётган экан.

–Ҳозир бу учта транспорт воситасини топиш имконияти мавжуд бўлмагани сабабли маълумотлар базасида ҳали ўзгартириш, қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни амалга оширилгани йўқ, –дейди Элбек Қобилов.

Шундай қилиб, президент Ўзбекистон Транспорт вазири ва унинг биринчи ўринбосарига ҳайфсан эълон қилгани, охирги бор огоҳлантириш бергани жуда тўғри қарор эди.

 Транспорт вазирлиги, унинг жойлардаги бошқармалари фаолиятида йўловчилар янгиликка интилишни кузатмаяптилар. Хизмат сифатини ўрганиш, яхшилаш юзасидан сўровлар ўтказилмайди. Транспорт инспекцияси ишида ошкоралик етишмайди. Ҳатто Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси ахборот ҳизмати ходимлари бутунлай қисқартириб юборилган.

Яна бир, кўнгилни хижил қиладиган холат ҳақида айтмасак бўлмас. Йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси хизмат текшируви хулосасида хужжатлардаги “маълумотни ўзгартириб ёзганлар”га ҳайфсан берилган, тўпланган материалларни прокуратурага юборилиши кўрсатилган. Амалда-чи? Мана, икки ойдирки, у прокуратурага жўнатилмаган. Айтишларича, аксинча ҳайфсан олганларнинг мансаби кўтарилган. Балки шу каби холатларга йўл қўйгани учундир, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О.Саидовга ҳам Президент ҳайфсан эълон қилиб оҳирги бор огоҳлантиргандир.

Фарғона вилоят транспорт бошқармаси билан боғлиқ масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ички ишлар вазирлиги ўз муносабатини билдиради, деб ўйлаймиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/a5SoY_McE8I" title="YOʻLOVCHI TRANSPORT VAZIRLIGIDAN ISLOHOTLAR KUTISHMOQDA" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов

Тасвирчи: Элёр Олимов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўловчилар Транспорт вазирлигидан ислоҳотлар кутишмоқда (+видео)