Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, йўлларни нормал ҳолда ушлаб туриш учун йилига камида 15 триллион сўм маблағ керак бўлади.

–Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам йўлларни қуриш ёки таъмирлаш тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширилмайди. Шунинг учун биз ҳам бу ишларга хусусий шерикларни фаол жалб қилишимиз шарт, – деди Президент.

Мисол учун, Европа Иттифоқида йўл хўжалиги соҳасида хусусий шериклик асосида сўнгги 10 йилда 120 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Бизда эса бу борадаги ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Йўл соҳасидаги хусусий шериклик лойиҳаларида инвесторларга қўйиладиган шартлар ва давлатнинг мажбуриятларини аниқ белгилаш зарурлиги қайд этилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўлларни нормал ҳолда ушлаб туриш учун йилига камида 15 триллион сўм маблағ керак бўлади