Президент ташрифидан сўнг

Йўллар азалдан узоқ-яқин ҳудудлар ва давлатларни бир-бири билан яқинлаштириб, одамларнинг оғирини енгил қилиб келган. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил июнь ойида Наманганга ташрифи чоғида вилоят йўл инфратузилмасини жаҳон стандартларига мослаш, бу орқали туризмни ривожлантириш бўйича таъкидлаган режалари бугунги кунда амалий ижросини топмоқда.

[gallery-13529]

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда Хитойнинг автомобиль йўллари қурилиш ишлари билан шуғулланувчи “China Railway 20TH Bureau Group” компанияси вакиллари ўртасида ўтказилган расмий мулоқотда айни шу борада фикр алмашилди.

– Ўзбекистонда кўплаб йирик объектлар қурилишида иштирок этганмиз, – дейди компания бош муҳандиси Сон Жунцзюнь. – Яқин кунлар ичида халқаро ва вилоятлараро қатновчи транспорт воситаларининг ўтказувчанлик қобилиятини яхшилаш мақсадида А-380  “Бухоро ҳалқа автомобиль йўли”ни қуриб, тўлиқ фойдаланишга топшириш арафасидамиз. Поп-Наманган автомобиль йўлини ҳам халқаро стандартларга мос қиёфага келтириш бўйича таклифларимиз бор.  

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган музокаралар давомида лойиҳа иши атрофлича муҳокама этилди. Қайд этилганидек, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айниқса, бугунги кунда транспорт воситаларининг кундан-кун ортиб боришини инобатга олган ҳолда янги йўлларни барпо этиш, параллел кўчаларни ташкил қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “4P-112” автомобиль йўлининг 0-75 километр қисмини қуриш лойиҳаси ижроси натижасида тирбандликлар ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, 300 дан зиёд маҳаллаларда яшовчи 1 миллиондан ошиқ аҳоли ҳамда 350 дан ортиқ тадбиркорлик субъектига янада қулайлик яратилишига эришилади.  

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл инфратузилмасини яхшилашда Хитой тажрибаси қўлланади