Президент ташрифидан сўнг...

Халқимиз равон йўлда йўлдош кўп, манзил яқин бўлади дейди. Кўприк қурган, йўлни таъмирлаган элда ҳамиша азиз бўлган.

Кейинги йилларда мамлакатимизда бу соҳа ривожи учун катта инвестициялар ажратилаётгани қувонарли. Натижада йўл-транспорт инфратузилмасини белгиланган стандартларга мос тарзда босқичма-босқич яхшилашга эътибор қаратилмоқда. Бу борада келтириладиган мисоллар, аниқ рақамлар талай. Мавзуни Бухоро вилояти мисолида атрофлича ёритишга ҳаракат қиламиз. 

Вилоятида 15 минг 400 километр автомобиль йўллари бўлиб, унинг 486 километри халқаро аҳамиятга эга. Бу йўлларда транспорт воситалари ҳаракатланиши анча фаол. 

Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни Қоракўл туманида янги лойиҳа асосида таъмирланган автомобиль йўлини кўздан кечирди. Ушбу ташрифда билдирилган фикрлар, берилган топшириқлар юзасидан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид ТУРСУНОВ билан суҳбатлашдик.

– Қоракўл туманидаги Президентга кўрсатилган янги лойиҳа асосида таъмирланган автомобиль йўли ҳақида қисқача тўхталсангиз.

– Жорий йил бошида, 29 январда ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бизнинг соҳага алоҳида тўхталиб, йўлларни сифатли қуриш, кўчалар бўйида хизматларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берган эди. 

Бугунги кунда бу борада барча ҳудудларда ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши автомобиль йўлининг Қоракўл туманидан ўтган бир қисми намунавий шаклга келтирилди.

Ушбу йўлнинг қатнов қисми 19 метр, ҳаракат тасмалари сони тўртта. Ҳаракат жадаллиги ҳам шунга мос – бир кунда ўртача 25-30 минг автомобиль ўтади.

Лойиҳага кўра, 4 тасмали йўл янгича қатламли асфальт-бетон билан қопланди. Бунда мустаҳкамлиги юқори инновацион материаллардан фойдаланилгани эвазига йўлнинг сифати ошди. Масалан, ҳозирги анъанавий асфальт йўллар ўн беш йил атрофида қайта қурилса, янги лойиҳа бўйича йигирма йилгача хизмат қилади. Уларни жорий таъмирлаш оралиғи ҳам узаяди.

Йўлда меъёридан ортиқ юк машиналари ҳаракатланиши унинг сифати тез бузилишига сабаб бўлади. Шу мақсадда меъёрдан ортиқ юк ташувчи транспорт воситаларининг вазн параметрларини вақти-вақти билан ўлчовчи кўчма тарози қўйилди. 

Бу ерда ёндош шохобча йўл ҳам қурилди. Янги белгилар, электрон табло ва қуёш панелли ёритиш чироқлари ўрнатилди. 

Олиб борилган ишлар, замонавий ёндашувлар татбиқ этилгани натижасида ҳаракат хавфсизлиги юқори даражада таъминланишига эришилади.

Давлатимиз раҳбари автомобиль ва темир йўл бўйлари, дарё ва канал ёқалари, ёқилғи қуйиш шохобчалари атрофида бўш турган жойларга дарахт экиш, яшил маконга айлантириш лозимлигини кўп таъкидлайди. Ушбу йўл бўйига ҳам 10 минг дона манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиб, 12 гектар яшил майдон яратилиши кўзда тутилган. Бу ҳудудларга, дарахтлар парваришига масъуллар бириктирилган.

– Бухорода автомобиль йўлларининг ривожланиш босқичлари қандай бўлади, соҳада нима янгиликлар бўлиши кутилмоқда?

– Кейинги йилларда вилоят йўлларини таъмирлаш учун ажратилаётган йиллик 100 миллиард сўм атрофидаги маблағлар тўрт баробарга ошган. 2017 йилга қадар бир йилда ўртача 250-300 километр йўл ишлари бажарилган. Соҳага қаратилаётган эътибор натижасида бу борадаги рақам ҳам бир-бир ярим минг километрга етди. 

Қилинаётган ишлар кўлами катта, лекин соҳада ҳали бажариладиган ишлар бор. Мисол учун вилоят автомобиль йўлларининг 26 фоизи, яъни, 4 минг 100 километри таъмирталаб. Жорий йилда ҳудуд бўйича 1 минг 316 километр йўлни реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган.

Бу ишларнинг давоми сифатида Ғиждувон туманидан Туркманистон чегарасигача 155 километр йўлни реконструкция қилиш лойиҳаси маъқулланди. 

Ички йўллар ҳолати бўйича вилоятдаги 544 та маҳалла қизил, сариқ ва яшил тоифаларга ажратилган. Келгуси йил якунига қадар 1 минг 630 километр тупроқ йўллар шағаллаштирилиб, қизил тоифадаги маҳаллалар тўлиқ тугатилиши режалаштирилган. Бу ишлар амалга ошса вилоят тупроқ йўллардан ҳоли ҳудудга айланади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари йўлсозлик соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам эътибор қаратди. Келгусида мутахассисларнинг ривожланган давлатларда малака оширишини ташкил этиш чоралари кўрилиши қайд этилди. Эътибор берган бўлсангиз бу масала нафақат Бухоро вилояти, балки мамлакатимиз йўл инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ташаббуслар сирасига киради.

– Ўзбекистон йўлсозлигида катта лойиҳаларга старт бериляпти. Уларнинг баъзилари ҳақида қисқача тўхталсангиз.

– Ҳозирги кунда йўл қурилишида давлат бюджетидан маблағ ажратилишини кутмасдан соҳага алоқадор корхоналарнинг ташаббус билан чиқиши рағбатлантирилмоқда. Бу нима дегани? Шу йўналишга хусусий капитални жалб қилиш, хорижий инвесторларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш лозимлигини англатади. 

Тўғри айтасиз, соҳамизда амалга оширилаётган лойиҳалар салмоғи катта. Улардан бир қанчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 апрелда “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда. 

Қарор билан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 86 та тумандаги 272 та маҳаллада йўллар янгиланади. Бу йўлларнинг умумий узунлиги 841 километр бўлиб, улар цемент-бетон қоплама билан янгидан қурилади. Жойларда бу борадаги ишлар бошлаб юборилган. 

Йўлларимиз равон бўлса вақтимиз тежалади, йўловчиларнинг хавфсизлиги таъминланади. Муҳими, бу мамлакат иқтисодиёти, юрт фаровонлигига ҳизмат қилувчи омиллардан саналади.

ЎзА мухбири Икром АВВАЛБОЕВ суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл инфратузилмасини ривожлантириш мамлакат фаровонлигини таъминлайди