ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 9 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ёш авлодни бу борада онгли ва масъул этиб тарбиялаш долзарб вазифа сифатида белгилаб берилган эди. Шу боис, Сурхондарё вилоятида “Хавфсиз йўл – хавфсиз болалик” тамойили асосида тарбиявий ва профилактик фаолиятлар мунтазам олиб борилмоқда.
[gallery-24496]
Воҳадаги 150 та мактабгача таълим ташкилоти зарур кўргазмали қуроллар билан таъминланган бўлиб, болажонларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш бўйича қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Ўғил-қизларга ҳаракат иштирокчиси сифатида ўзини қандай тутиш кераклиги, светофор ишоралари, пиёдалар йўлаги, йўл белгилари амалий воситалар орқали интерактив тарзда тушунтирилмоқда.
Бу - болаларнинг йўл ҳаракати маданиятини боғча ёшиданоқ ўзлаштириши, келажакда содир бўлиши мумкин бўлган кўплаб кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятли. Кичкинтойлар ҳаракат қоидаларини ўйин орқали ўрганиб, осон ёд олмоқда.
Ушбу ташаббус вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларида босқичма-босқич жорий этилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА