Сингапур компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва Сингапур компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

ZOOM платформаси орқали ўтказилган видеоконференцияда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров ҳамда Сингапур давлатининг “UNIVERSAL SUCCERS ENTERPRISES LIMITED” компанияси раҳбари Прасон Мукержи иштирок этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Видеоконференцияда Тошкент вилояти ва Сингапур давлати ўртасида “Нурафшон-сити”ни бунёд этиш бўйича қурилиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди. Шунингдек, мулоқот давомида вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан келишув имзоланиб, янги инвестиция лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди. Келишувга кўра, “Нурафшон-сити”нинг қурилиш ишларида Сингапурнинг “UNIVERSAL SUCCERS ENTERPRISES LIMITED” компанияси хорижий инвестор сифатида иштирок этади.

Эндиликда уч босқичда амалга оширилиши кутилаётган қурилиш лойиҳаси асосида Нурафшон шаҳрининг қиёфаси ҳамда инфратузилмаси тубдан ўзгариб, ҳудудда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилади.

Тўғридан-тўғри хорижий сармоялар киритилиши ҳисобига амалга оширилиши кутилаётган мазкур инвестиция лойиҳаси учун 2 минг 833 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мутахассислар томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги якунига қадар иқтисодий ва техник масалалар юзасидан лойиҳа устида иш олиб борилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йирик инвестиция лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди
Жамият
09:00 / 28:10:2020