Йил якунигача кўрсаткичларни 30 фоизга ошириб бажариш учун мавжуд имкониятлар сафарбар этилади
Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Ж.Хаджаев сўзга чиқди.
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда дастлаб Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, “яхши” баҳоланган Навоий шаҳрининг жорий йил якунига қадар барча кўрсаткичларини 30 фоизга ошириб бажариш ва келгуси йилнинг биринчи ярмида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар, муддатлар ва масъул ижрочилари акс эттирилган амалий чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан шаҳар сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Бундан ташқари, сессияда шаҳарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлиги, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати ҳамда Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги (янги таҳрир) ҳамда “Реклама тўғрисида”ги Қонунларнинг ижроси юзасидан ўтказилган ўрганишлар якунлари тўғрисидаги масала ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Қолаверса, Навоий шаҳридаги ўрта махсус ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили бошланиши жараёнларига тайёргарлик ҳолати, мавжуд карантин қоидаларига риоя этган ҳолда дарс машғулотларини ташкил этилиши, таълим муассасаларини санитария-гигиеник воситалар билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг маърузалари депутатлар эътиборига ҳавола этилди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Ж.Хаджаев сўзга чиқди.
Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.