“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи, олдинга бошловчи катта кучга айланганини таъкидлади.
Кейинги саккиз йилда ялпи ички маҳсулотимиз 2 карра ошиб, ўтган йили 115 миллиард долларга, экспорт ҳажми 26 миллиард долларга етди. Йил якуни билан ялпи ички маҳсулотимиз 130 миллиард доллар бўлади.
Олтин-валюта захираларимиз тарихимизда илк бор 48 миллиард доллардан ошди. Ўтган саккиз йилда юртимизга қарийб 130 миллиард доллар хорижий инвестициялар кириб келди.
Буларнинг барчаси ислоҳотлар самараси, тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати, нуфузли молия институтлари ва хорижий компанияларнинг юксак ишончи туфайлидир.
ЎзА