Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган спорт турларини янада оммалаштиришга қаратилаётган самарали ишлар натижасини спортчиларимизнинг улкан ғалабалари мисолида кўряпмиз. Йилдан-йилга ўз шуғулланувчилари сонини кўпайтириб келаётган спорт турларидан бири таэквондо WT бўлиб, шу кунларда мамлакатимизда 25 мингга яқин йигит-қиз таэквондо билан мунтазам шуғулланмоқда.

Ушбу спорт тури бўйича иқтидорли ёшларнинг камол топишида Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим мактабларидаги таэквондо бўлимлари, қатор спорт секциялари ва тўгаракларининг хизмати беқиёс. Уларда чиниққан иқтидорли спортчилар халқаро турнирларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.  

Дарҳақиқат, таэквондо WT бўйича қўлга киритилган ютуқларимизга дунё ҳавас қилмоқда. Айниқса, жорий йилги мавсумда таэквондочиларимиз мисли кўрилмаган ғалабаларга эришди.  

Жумладан, мамлакатимизнинг етакчи спортчилари қатори таэквондо (WT) билан шуғулланаётган йигит-қизлар ҳам 2024 йилги мавсум ва ёзги Олимпия ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрди. Давлатимиз раҳбарининг “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарори бу жараённи замонавий талаблар асосида ташкил этишда дастуриламал бўлди.  

Ўзбекистон терма жамоаcи аъзолари халқаро мусобақаларга тайёргарликнинг асосий қисмини ассоциация тасарруфидаги спорт базада олиб борди. Бу ерда таэквондочиларимиз машғулотлар давомида жисмоний, техник ва тактик тайёргарлик машқларида янада тобланди. Шуни таъкидлаш лозимки, спортчиларимиз учун ҳар бир нуфузли мусобақалар олдидан халқаро ўқув-йиғин машғулотлари ҳам ассоциация томонидан ташкил этилди.  

Йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркия, Саудия Арабистони каби бир қатор мамлакатлар, қолаверса, Тошкент вилоятидаги “Янгиобод” ва пойтахтимиздаги ассоциация тасарруфидаги спорт базаларида қўшма халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.  

Таэквондочиларимиз машғулотларда ўзлаштирган билим ва кўникмаларини турли мусобақаларда синовдан ўтказди. 2024 йил давомида БАА мамлакатида ўтказилган G2 таснифидаги “Fujairah Open – 2024” мусобақасида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, ушбу мусобақанинг ёшлар ўртасидаги баҳсларида эса вакилларимиз 2 олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалига эга чиққан бўлса, Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган XI “Turkish open” халқаро турнирида 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, ушбу мусобақада кадетлар терма жамоамиз 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 1 бронза, ўсмирлар тоифасидаги жамоамиз 3 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалига сазовор бўлди.  

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида таэквондо WТ бўйича кар ва заиф эшитувчи спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Вьетнамнинг Да-Нанг шаҳрида бўлиб ўтган таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида эса Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари мусобақада 1 тадан олтин, кумуш ва 5 та бронза билан юртимизга қайтди.  

Дарвоқе, ушбу чемпионатда эркаклар терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.  

Россиянинг Якутск шаҳрида “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари доирасида таэквондочиларимиз 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу натижа эса таэквондо жамоамизга умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни келтирди. Ёш спортчиларимизнинг бу зафарлари “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларининг расмий кундалик журнали томонидан муносиб эътироф этилди.  

Жанубий Кореянинг Чунчеон шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Дилмурод Маъруфжонов олтин, Беҳруз Салимов эса бронза медалига сазовор бўлган ҳолда тарихий натижа қайд этди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Дилмурод Маъруфжоновнинг қўлга киритган бу медали ушбу ёш тоифасидаги биринчи олтин медаль сифатида тарихимиздан жой олди.  

Шунингдек, миллий терма жамоамиз аъзолари ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди ва Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида ўтган ушбу мусобақада эркаклар ва аёллар терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндан жой олди.  

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида ўтказилган «Катта дубулға» саралаш мусобақасида Жасурбек Жайсунов саралаш чемпиони сифатида, Шуҳрат Салаев (+80 кг) эса кумуш медаль соҳиби бўлиб «Катта дубулға»нинг асосий босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Шунингдек, таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавий дастурда бронза медалига эга чиқди.  

Таэквондо бўйича бу йилги спорт мавсумида энг юксак натижамиз Париж шаҳрида ўтказилган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида бўлди. Дастлаб, март ойида мазкур тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган спортчиларимиз сони тўрттага етгани барчамизга катта қувонч бағишлади.  

Улуғбек Рашитов, Жасурбек Жайсунов, Озода Собиржонова ва Светлана Осипова каби спортчилар билан Олимпиадага ташриф буюрган таэквондо терма жамоамиз якунда 1 тадан олтин ва кумуш медалга сазовор бўлди.  

Аниқроғи, “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларининг таэквондо WT бўйича вазни 68 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида Улуғбек Рашитов барча рақибларини таслим этган ҳолда XXXIII Олимпия ўйинларининг олтин медалига эга бўлди. Шунингдек, у мамлакатимиз таэквондо WT тарихида илк маротаба икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби бўлган спортчига айланди.  

Олимпия ўйинларининг 67 килограммдан ортиқ вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Светлана Осипова кумуш медалга сазовор бўлди ва мамлакатимиз таэквондо WT тарихида Олимпия ўйинларида бундай натижа қайд этган илк аёл спортчи сифатида тарихга кирди.  

Президент фармони билан Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов «Фидокорона хизматлари учун», таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси Павел Хан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Улуғбек Рашитов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди. Светлана Осипова эса ушбу ғалабаси эвазига «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонига сазовор бўлди.  

Шунингдек, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун спортчилар ва мураббийларнинг овоз бериш натижаларига кўра йилнинг энг яхши эркак спортчиси номинациясида миллий терма жамоамиз аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби Улуғбек Рашитов ғолиб бўлди.  

Таъкидлаш лозимки, бу ўзбек таэквондосининг ёрқин ғалабасига айланди. Боиси, бунга қадар юқори натижаларга эришган спортчиларимиз дунё миқёсида эътироф этилмаган эди.  

Ҳа, ғалабалар ёдга олинганда доимо инсон кайфияти кўтарилади, қалбда эса ғурур ва ифтихор жўш ура бошлайди. Ушбу ғалабалар замирида олиб борилган тинимсиз меҳнат, яратилган шароитлар муҳим аҳамият касб этади.  

Ҳар бир спорт турлари каби таэквондо WT бўйича ҳам терма жамоа таркибини янгилаш ва номдор спортчиларга муносиб издошларни тайёрлаш жараёнлари ўтказилади.  

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйлаб таэквондо спорт тури тарғиботи, селекция бўйича бир қатор тадбирлар ташкил этилди. Селекция ишларини янада тўғри йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир вилоят бўлинмалари мураббийларига турли ёш тоифаларидаги иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг тажрибасини ошириш борасида муҳим кўрсатмалар берилди. Спортчи ва мураббийларни тайёрлаш бўйича мамлакатимиз бўйлаб тўрт ҳудудни бирлаштирган ҳолда ҳакам ва мураббийлар учун семинарлар ўтказилди. Унда таэквондонинг янги қоидалари, спортчиларни допингдан асраш ва уларни янги усуллар билан шуғуллантириш бўйича топшириқлар белгиланди.  

Шунингдек, Спорт вазирлиги ва МОҚ мутасадди раҳбарига Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциациясининг яқин йиллар учун мўлжалланган режалари тақдимоти кўрсатилди. Унда ассоциация раиси Шерзод Тошматов комплекс мусобақаларга тайёргарлик, ушбу спорт тури оммавийлигини ошириш, терма жамоаларнинг самарадорлигини кучайтириш ва уларни асосий мусобақаларга пухта тайёрлаш каби йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди.  

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси томонидан тизимли ва аниқ режа асосида олиб борилаётган ушбу ишлар, олдинда турган улкан ғалабалар дебочасидир. Умид қиламизки, ўзбек таэквондочиларининг ютуқлари бардавом бўлади ва спортчиларимиз давлатимиз байроғини янада юксалтиришда давом этади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил сарҳисоби: Таэквондочиларимиз 2024 йилни қандай якунламоқда?