Маънавият миллатни тараққиётга етакловчи, давлатнинг қудратини оширувчи муҳим омил саналади. Зеро, инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиёфаси билан белгиланади.

Сўнгги йилларда юртимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш бўйича қатор қарорлар қабул қилиниб, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш йўлида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу ўзгариш эса маънавий-маърифий ишларни давлатимиз сиёсатида янада юксак ўринга кўтарди.   

Маънавий-маърифий соҳада сўнгги йилларда қабул қилинган қарор ва фамонлар, Мурожаатнома ҳамда соҳага доир видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижроси, унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиш мақсадида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” бош тамойили асосида Шофиркон туманидаги давлат ва жамоат ташкилотлари, умумий ўрта таълим ҳамда нодавлат олий таълим муассасалари, мактабгача таълим ва маҳаллаларда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари томонидан самарали тарғибот ишлари олиб борилди.   

Туманда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан йиллик маънавият соатлари мавзулари ва режаси, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишга қаратилган методик қўлланмалар, тарғибот воситалари ҳамда иш режаси ишлаб чиқилиб, барча корхона, ташкилот ва муассасаларга етказилди.   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тумандаги барча корхона ва ташкилот ҳамда муассасаларда ҳар ҳафта сешанба куни “Маърифат соати” куни сифатида белгиланди. 25 та ташкилот, 57 та умумий ўрта таълим ҳамда 2 та нодавлат таълим муассасаси, 44 та мактабгача таълим ва 50 та маҳаллада йиллик “Маърифат соатлари” режа жадвали асосида ҳафтанинг ҳар сешанба ва ҳар ойнинг биринчи жума кунлари “Маънавият ўқуви” машғулотлари ўтказиб келинмоқда.   

Жамиятдаги маънавий янгиланишлар ҳар бир инсонни қалбан ва руҳан эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиришга хизмат қилиши барчага маълум. Жорий йилнинг 5 июнь куни Шофиркон тумани ҳам яна бир маънавий янгиланиш сари қадам қўйди. Туман марказида барча замонавий имкониятларга эга "Маънавият ва маърифат маскани" биноси фойдаланишга топширилди.

Туманда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида тумандаги 25 та корхона, ташкилот ва муассасалар билан "Йўл харита"лари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Туман Маҳалла уюшмаси билан ҳамкорликда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида тузилган йўл хариталари асосида 50 та МФЙда 100 дан ортиқ тадбирлар, давра суҳбатлари, семинарлар, танловлар ўтказилиб келинмоқда.   

2023 йил 22 декабрда бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар ижросини таълимлаш мақсадида туман маҳаллалари, умумтаълим мактабларида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий, маданий тадбирлари кенг миқёсда ўтказилди.   

Туманда шоир, ёзувчи, маданият ходими ва бошқа тармоқ соҳалардан иборат тарғиботчилар фаолият юритиб келмоқда. Тумандаги 57 та умумтаълим мактаби, 25 та корхона ва ташкилотда Маънавият хоналари ташкил қилинган.   

Туманда турли мавзуларда 100 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, “Маънавият ва маърифат ўқувлари” ҳамда “Маърифат соат”лари ўтказилди.   

Жумладан, “1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни”, “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туркум тадбирлар ташкил этилди. Шу билан бирга, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Янги маънавий макон ва маърифатли жамият”, “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари” мавзусида зиёлилар форуми ўтказилди. “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш”, Ўз ҳуқуқингизни биласизми?”, “Қадриятларимиз бебаҳо бойлигимиз” “Китохонлик оиладан бошланади”, “Хотин-қизлар орасида диний мутаассибликнинг олдини олиш”, “Мирзо Улуғбекнинг 630 йиллиги”, “Имом Термизийнинг 1200 йиллиги”га бағишлаб ўтказилган туркум тадбир ва викториналар иштирокчиларга манзур бўлди.

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида “Мобил тарғибот” гуруҳлари томонидан “маҳаллабай” тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил қилинди.   

Туманда маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришда фаол иштирок этиб келаётган Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, жорий йилда турли танловларнинг республика босқичларида туманимиз вакиллари катта ютуқларни қўлга киритди.   

Шофиркон туманида август ойи давомида “Маънавият фестивали” доирасида “Миллий қадриятлар ҳафталиги” лойиҳаси ўтказилди. “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” илмий-маърифий семинари, “Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида” республика танловининг туман босқичи ташкил этилди. “Мен ҳам ҳарбий бўламан” китоб-албоми тақдимоти ўтказилди.   

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида миллий маънавиятимиз ва азалий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёшларнинг интилиш ва мақсадларини қўллаб-қувватлаш, ватанпарварлик тарбияси борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳоли ўртасида соғлом маънавий муҳитни юзага чиқариш мақсадида республикада биринчи марта “Сурхондарё тажрибаси” мисолида 5-сектор “Маънавият сектори”ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Сурхондарё тажрибаси” асосида Шофиркон туманидаги барча таълим муассасаларида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш борасида амалий ишлар олиб борилди.  

Юртимиз бўйлаб 14 декабрдан 15 январга қадар давом этадиган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллигига бағишланган кенг қамровли тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳам фаол иштирок этмоқда.  

2024 йил 2-6 декабрь кунлари Республика Маънавият ва маърифат марказининг марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бўлимлар раҳбарлари ва ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида масофавий (таълим платформаси)да ўқув курслари ташкил этилди. Унда Шофиркон туман бўлинмаси ходимлари малака ошириб, сертификат олди.   

Дилором ҒАФФОРОВА,

Республика Маънавий ва маърифат маркази

Шофиркон туман бўлинмаси раҳбари

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил cарҳисоби: Шофиркон туманида маърифий ишлар самарадорлиги ошмоқда