«Ёшлар ойлиги» тадбирлари бўйича матбуот анжумани
Қарши шаҳрида «Ёшлар ойлиги» доирасида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Қарши шаҳрида «Ёшлар ойлиги» доирасида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда қатнашган вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Дилшод Усмонов «Ёшлар ойлиги» доирасида ташкил этиладиган лойиҳалар ва танловлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди.

– «Ёшлар ойлиги» доирасида, карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этиладиган 50 га яқин лойиҳага 600 000 минг нафар ёшлар қамраб олиниши режалаштирилган, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Султонов. – Хусусан, ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш китобхон» онлайн танловини ўтказиш, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича корхона ва ташкилот раҳбарлари билан онлайн учрашувлар, маданият, санат ва адабиёт соҳасидаги етук мутахассислар билан «5 ташаббус уйда» номли онлайн учрашувлар, «Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва кўллаб-қувватлаш миллий дастури: муаммо, таклиф, мулоҳазалар» мавзусида онлайн тадбирлар ўтказилади.
Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи, етакчилик қобилиятини намоён этган, ватанпарвар, юрт келажагига дахлдорликни ҳис қиладиган ёшларга олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда давлат гранти асосида ўқишга кириш учун сертификат, «Мард ўғлон» давлат мукофоти ҳамда «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини топшириш маросимлари ўтказилади.

