Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтида Анқара Хожа Байрам Вали университети, ТIКА (Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги), YTB (Турклар ва қардош жамиятлар қўмитаси) ҳамда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида “Яссавий йўли ва мероси” мавзусида эллараро илмий йиғин бўлиб ўтди.

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси вакили Ҳамди Туршужи Яссавий мероси икки қардош халқнинг умумий маънавий асоси эканини, уни халқаро миқёсда тадқиқ этиш ва ёш авлод қалбида қайта жонлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирилигини қайд этди.

Тарих институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, тарих фанлари доктори Дилноза Жамолова Хожа Аҳмад Яссавийнинг нафақат тасаввуф тарихи, балки туркий халқлар маънавий меросида тутган ўчмас ўрни ҳақида атрофлича сўз юритди. 

Анқара Хожа Байрам Вали университети ректори ўринбосари доктор Метин Орбай қардош мамлакатлар ўртасидаги маънавий ва илмий ҳамкорлик Яссавий меросининг халқаро миқёсдаги аҳамияти ҳамда ёш авлод тарбиясидаги ўрни ҳақида батафсил сўзлади. 

Шунингдек, таниқли ўзбек ва турк олимларининг маърузалари тингланди. 

Йиғилиш сўнггида Аҳмад Яссавий меросини халқаро миқёсда чуқурроқ тадқиқ этиш, қўшма илмий лойиҳалар нашрлар ва ўзаро академик алмашинувни йўлга қўйиш юзасидан аниқ таклиф ва ташаббуслар билдирилди. 

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яссавий йўли ва мероси” мавзусида илмий йиғин бўлиб ўтди