Сенат ялпи мажлисида Самарқанд вилояти маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар ҳолати таҳлил қилинди.

Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишда қатор ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди.    

Хусусан, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 2023 йил бошидан 783,3 мингта хонадон хатловдан ўтказилган. 298 хонадон чорвачилик ва паррандачилик, 331 таси савдо ва хизмат, 264 таси деҳқончилик ва иссиқхона, 123 таси боғдорчилик, қолгани кичик ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик ва бошқа йўналишларда даромадини оширмоқда.  

Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда жами 423 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган. “Онлайн маҳалла” платформасида 5,5 мингга яқин микролойиҳа ишга туширилиши натижасида 1,2 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилган. 23 минг 507 нафар фуқаро ишли бўлган.  

Ихтисослашган маҳаллаларга яқин ҳудудларда 44  микромарказ ташкил этилиб, 507 та янги иш ўрни яратилган.  

Шу билан бирга, мажлисда сенаторлар томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим камчилик ва муаммолар ҳам мавжудлигига эътибор қаратилди.  

Вилоятда 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони 2023 йилга нисбатан 10,5 мингтага камайган. Ишчи сонини умуман кўрсатмаган корхоналарнинг 322 тасида жами 518 нафар нолегал ишчилар мавжуд бўлиб, улардан бир йилда камида 800 миллион  сўм даромад солиғи йўқотилган.  

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган 1,5 триллион сўмлик кредитнинг 72,3 миллиард сўми муаммоли кредитга айланган. Бундан ташқари, тадбиркорликни ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.  

Вилоятда тадбиркорлар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишда ҳам камчиликларга йўл қўйилган. “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан назорат ўрнатилган бўлишига қарамай, мурожаатларнинг 205 тасини кўриб чиқиш муддати бузилган.  

Самарқанд шаҳри, Пастдарғом, Ургут, Иштихон, Нарпай, Пайариқ, Булунғур туманларида тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишида қонун бузилишига йўл қўйилган.  

Сенаторлар томонидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишда йўл қўйилган камчиликлар масъул вазирлик ва идораларга кўрсатиб ўтилди ҳамда бу борада ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик соҳасида мавжуд талаблар ва тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича қатор таклифлар билдирилди.  

Мазкур масала юзасидан муносабат билдирган Сенат Раиси Т.Норбоева тадбиркорлик ривожланиб борар экан, бу масала бир кунлик, бир ойлик эмас, балки доимий эътиборда бўлиши кераклигини қайд этди.  

– Бу борада жамоатчиликни ҳам четда қолдирмаслик керак, –деди Т.Норбоева. – “Маҳалла еттилиги” тизими имкониятларини ҳам эътиборга олиш зарур. Яширин иқтисодиёт, норасмий бандликка барҳам беришда жамоатчилик билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ. Шунда тезроқ натижага эришиш мумкин.  Бу тизимда хотин-қизлар фаоллари ишлайди, уларга ҳам бандлик масаласи юклатилган, биргаликда ҳамкорликда ишлаш жоиз. Ҳоким ёрдамчилари яхши натижалар кўрсатмоқда. Демак, ҳамма битта мақсад учун интилмоқда. Аҳолининг эҳтиёжига қараб кредит бериш, субсидия ажратиш, энди тадбиркорлик билан шуғулланаётганларга оёққа туриб олиши учун ёрдам бериш доимий кун тартибида бўлиши шарт.  

Мажлисда вилоят ҳудудларининг хусусиятлари, “ўсиш нуқталари” ва салоҳиятини инобатга олиб, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, “Онлайн маҳалла” электрон платформаси тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилинишини таъминлаш лозимлиги қайд этилди.  

Кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.  

Норгул Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яширин иқтисодиётга барҳам беришда жамоатчилик билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ – Сенат Раиси