Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Яширин иқтисодиёт”га барҳам бериш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Видеоконференция тарзидаги давра суҳбатида “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маърузалар эшитилди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги келтирган маълумотларга кўра, бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини юритишда тадбиркорларнинг қонунчилик бўйича саводхонлик даражасининг етарли эмаслиги, ноқонуний йўллар орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш, божхона нархларини расмийлаштиришда товарлар нархини паст қилиб кўрсатиш орқали божхона тўловларидан (божхона божи, акциз солиғи ва божхона йиғимлари) қочиш ҳамда банк хизматларининг қамрови ва оммалашувининг пастлиги, шу билан бирга нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимининг (кўчмас мулк ва автомобилларнинг иккиламчи бозори, микромолиялаштириш ва ҳоказо) ривожланмагани ялпи ички маҳсулот таркибида “яширин иқтисодиёт” кўламининг юқори бўлишига олиб келмоқда.

Бу омиллар тадбиркорлик муҳитида тенгсизликни юзага келтириб, ўз ўрнида бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳам яширин фаолият юритишига туртки бўлмоқда.

Давра суҳбатида депутатлар томонидан яширин иқтисодиётни бартараф этиш бўйича вазирликкка бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Молия вазирлигининг маърузасида таъкидланишича, хуфиёна иқтисодий битимлар ҳажмининг энг юқори кўрсаткичлари транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш, туризм, ўйин-кулги ва дам олиш, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларда қайд этилган. Хуфиёна иқтисодиёт ҳамда коррупция даражасини камайтиришнинг яна бир усули бу давлат ишчиларининг даромадларини декларация қилиш тажрибаси хисобланади.

Кўплаб ривожланган давлатларда ушбу метод орқали коррупция даражаси анча пасайтирилган. Ҳозирда Халқаро валюта фонди экспертлари билан давлат ишчиларининг даромадларини декларация қилиш масаласи чуқур таҳлиллар асосида ўрганилмоқда ва Ўзбекистонда татбиқ этилиши режалаштирилмоқда.

Солиқ тизимида рўй берган ўзгаришлар ҳам хуфиёна иқтисодиёт билан курашга ижобий таъсир кўрсатди. Хусусан, солиқ органлари маълумотига кўра, аҳолининг ўзини-ўзи банд қилиш тизимини соддалаштириш натижасида ҳозиргача 300 минг нафар фуқаро ўз фаолиятини расмий секторга ўтказиш имконига эга бўлди. Бироқ, норасмий бандлик даражаси қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида юқорилигича қолмоқда. Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тизимининг ўзгариши натижасида ҚҚС тўловчилар сони бир йилда 20 фоизга ошган.

Қайд этилганидек, жорий йил январь-июнь ойларида 4 минг 670 та ҳолатда 140 миллиард сўмлик товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб кириш ҳолатларига чек қўйилган. Бу кўрсаткичлар божхона тизимида хуфиёна иқтисодиётнинг улуши кўплигидан далолат беради. Божхона тизимини ривожлантириш ва соҳада хуфиёна иқтисодиёт улушини камайтириш мақсадида мутахассислар томонидан самарали методлар ўрганиляпти.

Давлат солиқ қўмитасининг маълумотига кўра, соҳада яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича кенг қўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, узоқ йиллардан буён “бир кунлик” (обнал) фирмалар фаолияти билан курашиб келинаётгани, бундай тадбиркорлар фаолиятини қонунийлаштириш, уларга IT технологияларни жорий этиш орқали фаолиятни легаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Давра суҳбатида депутатлар томонидан ҳали ҳануз ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммоларга эътибор қаратди. Хусусан, бугунги кунда ҳам товарларнинг бизда кодификацияси (классификацияси) йўқлиги, савдода чек урмаслик ҳолатлари давом этаётгани, тизимга замонавий аудит тизимини жорий этиш, солиққа тортишда соҳаларнинг даромадлилигига эътибор қаратиш, ер ва мулк объектларини солиққа тортишнинг янги концепциясини яратиш ишлари орқада қолмоқда.

Халқ вакиллари энг муваффақиятли хорижий давлатлар тажрибаси асосида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича стратегия ишлаб чиқишни тезлаштириш, давлат органларида яширин иқтисодиёт кўламини аниқлашда таҳлилий ишларни кенг олиб бориш ҳамда унга қарши комплекс чоралар кўриш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия вазирликлари ва Давлат солиқ қўмитасининг таркибий тузилмаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича аниқ таклифлар берди. Инсон омилисиз дастур орқали солиқ текширувларига номзодларни танлаш бўйича “Риск – анализ” дастурига ўтишни тезлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида билдирилган таклифлар, фикрлар асосида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яширин иқтисодиёт”ни келтириб чиқарувчи асосий омиллар маълум қилинди
Жамият
18:21 / 29:10:2020