Тошкент вилояти ахборот хизмати хабар беришича, Бўстонлиқ туманида 30 га яқин йирик санаторий мавжуд бўлиб, бугунги кунда яна 15 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда карантин талаблари юмшатилгач, "яшил" ва "сариқ" тоифадаги ҳудудларда ички туризм, хусусан, дам олиш масканлари очилишига ҳам рухсат берилди.

Бўстонлиққа Ўзбекистоннинг Швейцарияси, деб бежиз таъриф берилмаган. Ҳавосининг мусаффолиги, гўзал манзаралар, бепоён арчазорлар, Чорвоқ сув омборидаги зилол тиниқ сув ҳар бир кишининг эътиборини тортиши табиий.

photo_2020-06-09_19-12-40.jpg

Тошкент вилояти ахборот хизмати хабар беришича, Бўстонлиқ туманида 30 га яқин йирик санаторий мавжуд бўлиб, бугунги кунда яна 15 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Улардан бири бўлган «Оқтош» санаторийси ҳам дам олувчиларни кутиб олишни бошлади.

Албатта, бу ерда дам олувчилардан карантин қоидаларига амал қилиш қатъий талаб этилади.

Хоналар бир марталик ниқоб, қўлқоп ва антисептик воситалар билан таъминланган. Аммо дам олувчиларнинг яқинларига кўргани келиш эса таъқиқланади. Танишлари билан кўришиш ҳам мумкин эмас. Тиббий ниқоб ва қўлқопда юрилади. Ҳовлидаги ўриндиқлар ҳам масофа сақланган ҳолда ўрнатилган бўлиб, уларга вақти-вақти билан антисептик дорилар сепиб турилади. Санаторий ҳовлисига четдан енгил автомашиналар ҳам киритилмайди.

– Барака топишсин, карантин қоидаларига риоя қилиш учун бу ерда барча шарт-шароитлар яратилган, – деди дам олувчи меҳнат фахрийси Аҳмаджон Юсуфбеков. – Хоналар ва ҳовли озода, доимий равишда кимёвий ишлов бериб турилади. Шифокорлар ва хизмат қилувчиларнинг ҳам барчаси тиббий ниқобда. Соғлигимизга шунчалик эътибор беришаётганини кўриб, хурсанд бўласиз. Бу ернинг ҳавоси менга ёқади. Шу боис, турмуш ўртоғим билан ҳар йили келиб, даволанаман.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларда жойлашган санаторийларда зарур шароитлар яратилмоқда
Туризм
09:14 / 11:06:2020